Шоколадли творог

Зарур маҳсулотлар: 150 гр. ун, 3 дона тухум, 100 гр. шакар, 100 гр. қора шоколад, 3 ош қошиқ какао, 2 ош қошиқ крахмал, 130 гр. сут, ванилин, қабартиргич.

Коптокчалар учун: 250 гр. творог, 3 ош қошиқ ун, 1 дона тухум, 50 гр. шакар, 40 гр. кокос қириндиси.

Глазур учун: 100 гр. қора шоколад, 20 гр. асал, 15 сариёғ, 40 мл. сут.

Тайёрланиши: идишга творог, кокос қириндиси, шакар, тухум солиб, қуюқ қоришма ҳосил бўлгунга қадар аралаштирилади. Ундан ёнғоқдек катталикда коптокчалар ясаб, махсус пирог идишига ёғ суртиб, териб чиқилади.

Алоҳида идишга ун, крахмал, қабартиргич, какао, ванилин, шакар солиб, аралаштирилади. Сўнгра шоколад ва сутни эритиб олиб, хона ҳароратида совутишга қўйилади. Тухум сариғи оқидан ажратиб, сариғига шакар солинади ва шоколадли аралашмага қўшиб, оз-оздан ун солган ҳолда аралаштирилади.

Кўпиртирилган тухум оқини шоколадли аралашмага қўшиб, аста-секин қориштирилади. Тайёр бўлган массани коптокчалар устига солиб, қизиган газ печига 180 даража иссиқликка 35-40 дақиқага қўйилади.

Пирог пишгунга қадар глазур тайёрлаб олинади. Бунинг учун шоколад, сариёғ, асал ва сут буғ ёрдамида эритиб олинади. Тайёр бўлган глазурни пирог устига бир текисда суриб чиқилади.

 

БЕГОЙИМ

Яна ўқинг:  Қалпоқ кийган қаламчалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: