Шифобахш хушбўй райҳон

Ҳар бир ўзбек хонадонини райҳон гулларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Қайси бир, хонадонга кириб борманг райҳоннинг муаттар ифори димоғингизга урилиб, сизга хуш кайфият бахш этади.

Биласизми, Ҳиндистонда мазкур ўсимликни илоҳий деб ҳисоблашади, уни инсонлар нафақат муаттар ифори сабаб балки, зиравор  сифатида ҳам севиб истеъмол қилишади. Ўзбек ошхонасида ҳам райҳондан кенг фойдаланишади. Айниқса жазирама ёз мавсумида райҳон билан безатилган яҳна таомлар, ичимликлар иштаҳа билан тановул қилинади. Қурутилган райҳонни эса қиш мавсумида тайёрланадиган таомларга солишади.

Райҳондан нафақат ошхонада балки тиббиётда ҳам кенг фойдаланишади. Унинг организм учун фойдали хусусиятлари беҳисоб. У таркибидаги эфир мойи сабаб жуда фойдалидир. Райҳоннинг барглари таркибида , 1,5 фоизгача эфир мойи учрайди. Шу сабаб ҳам ундан майин ва ёқимли ҳид тваралиб туради. Унинг таркибида учрайдиган мой таркиби линалоол, эвгенол, меилхавинол, камфора (у юрак урушини бир маромда урушини таъминлашга кўмаклашади, нафас олиш тизимига ижобий таъсир ўтказади).

Райҳондан даво мақсадида унинг барча қисмларидан фойдаланишади. Хусусан, унинг илдизи, танаси, бандлари ва  барглари  шифобахш саналади.

Кўкатининг дамламаси меъда фаолияти билан боғлиқ хасталикларда, қабзиятда, кўкйўталда йўталга қарши восита сифатида, қорин дам бўлишида, иштаҳа йўқолганида, қон босими пасайишида, буйрак ва қовуқ шамоллашларида, тумовда, шунингдек эмизикли оналарда кўкрак сути ажралишини яхшилашда истеъмол қилинади.  Барглари дамламасидан ангина ва стоматитда ғарғара қилиб оғизни чайишда фойдаланишади.

Райҳон ўсимлиги қайнатмаси, тиш оғриғида, стоматитда, ангинада оғриқни қолдириш воситаси сифатида оғиз бўшлиғини ғарғара қилиш, битиши қийин турли яраларда малҳам сифатида докани қайнатмада ҳўллаб қўйиш тавсия этилади. Янги узиб олинган райҳон барглари шарбати қулоқ шамоллашида, экземада ва битиши қийин яраларда тавсия этилади. Бу табиий шифобахш восита киши оғиз бўшлиғида мавжуд бўлган микробларнинг 99 фоизини йўқ қилиш хусусиятига эга.

Вирусларга, инфекцияларга ва микробларга қарши курашувчанлик хоссалари туфайли, у табиий антибиотик восита саналади.  У тишларда тош йиғилишига ҳамда кариесга қарши восита саналади. Райҳоннинг қайнатма ва дамламаси милкларни ҳам мустаҳкамлаш хусусиятига эга.

         Райҳонда мавжуд бўлган шифобахш моддалар организм учун зарарли ҳисобланган холестерин моддасини йўқотиш хусусиятига эга. Шу сабаб мазкур ўсимликни юрак хасталиги бор кишилар учун овқат таркибига қўшиш тавсия этилади.

Яна ўқинг:  Болаларда ўсиш гормони нимага боғлиқ?

Райҳон ёрдамида буйракдаги тошларга қарши  курашиш ҳам мумкин.  Унинг таркибидаги моддалар пешоб ҳайдаш хусусиятига эга бўлиб, ўтказилган тадқиқотлар буйракларда пайдо бўлган тошларни эритиб юборишини исботлаган. Ўсимликнинг оғриқ қолдириш хоссаси буйрак санчиб оғришини бартараф этади.  

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: