Олимлар кечки таомдан воз кечмасликни маслаҳат бермоқда

Олимлар кечки тановул инсон организми учун зарурлигини таъкидламоқда: уларнинг фикрича, калориялар тўпланиши ва тўлишиб кетишдан чўчиб, кечки таомдан воз кечиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтиради.

 “Организмни фақат тушлик билан тўйдириш амримаҳол, — дея ҳисоблайди таниқли украиналик парҳезшунос Борис Скачко. — Кечки соат олтидан сўнг таомланишдан воз кечиш ошқозон яраси ёки ўт пуфагида тош пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу жигар фаолиятсиз қолиши билан боғлиқ — у таомни қайта ишлаши шарт бўлмагани туфайли сафро сустлиги юзага келади ва бунинг оқибатида тошлар пайдо бўлиши мумкин. Кераксиз ошқозон соки бўш ошқозонга тушиб, унинг ташқи қатламини емириши оқибатида эса яра ҳосил бўлади”.

Олдинроқ Сидней университети олимлари ўз тадқиқотлари натижасида кечки овқатнинг зарарли эканлиги ҳақидаги маълумотларни инкор этиб, бошоқлилар ва сабзавотларга кўпроқ ўрин берилган кечки таом организм томонидан енгил ўзлаштирилиши ва мияда асаб тизимини тинчлантириб, тезда уйқуга кетишга ёрдам берувчи серотонин (“бахт” гармони) моддасининг кўпайишига олиб келишини исботлади. Украиналик олим ҳам кечки таом енгил, асосан, шўрвалар, балиқ ёки салатлардан иборат бўлиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаган.

 

Манба: sof.uz

Яна ўқинг:  Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: