Кундалик тери парваришида хатога йўл қўйиладиган 10 ҳолат

Ҳар бир нозик ҳилқат вакили борки, у ўзига оро беришни хуш кўради.  Асалнинг ҳам ози ширин деганларидек, баъзидан қизлар пардоз вақтида ҳаддан ортиқ ортиқчаликка йўл қўйишади. Дид билан, тўғри танлаб қилинган пардоз сизни ўта назокатли қилиб кўрсатади. Янада ёш кўринишга нима етсин, шундай эмасми?! Унда бу борадаги тавсиялар билан танишинг.

Кундалик тери парваришида юз териси билан бир қаторда бўйин терисига ҳам алоҳида аҳамият қаратинг. Айнан тананинг ушбу қисми теридаги қариш жараёнини яққол намоён қилади. Бўйин терисини доимий равишда парваришлаш натижасида 40 ёшингизда ҳам худди 30 ёшли соҳибжамолга ўхшайсиз!

Пардоз учун ишлатиладиган чўткаларни тез-тез, иложи борича ҳафтада 2 марта тозалаб туринг. Чунки, улар ўзига зарарли бактерияларни йиғади ва фойдаланиш жараёнида терида қизаришларнинг юзага келишига сабаб бўлади.

Кўпчилик қизлар юз терисини тозалаш учун скрабдан тез-тез фойдаланиб туришади. Аммо бу воситадан мунтазам равишда фойдаланиш нотўғри. Сабаби теридаги ўлик ҳужайраларни тозалаш билан бир қаторда, унинг ҳимоя қатлами ҳам ювиб ташланади. Унутманг, юз терисини тозалашда эҳтиёткорлик зарур.

Тўғри овқатланиш гўзал кўринишнинг кафолати саналади. Ўсимликлардан тайёрланган оқсилга бой маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш, тери билан боғлик муаммоларни юзага келишини олдини олади.

Доимий равишда тепадан йиғилган соч унинг тузилишига салбий таъсир этади. Бу каби турмакни ҳафтада фақат бир маротаба қилишни тавсия қиламиз.
           Турли косметик воситаларни аралаштириб фойдаланиш натижасида терига зарар етиши ҳеч гап эмас. Шу сабаб аксарият косметологлар иложи борича бир хил бренддаги воситалардан фойдаланишни маслаҳат беришади.

Ҳар қандай турдаги қилинган кундузги пардозни кечки пайт, уйқудан олдин, албатта, ювиб ташлаш даркор. Тери яна ўз ҳолатига қайтиши учун бу муҳим саналади. Терининг қариш жараёнини олдини олиш учун қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишни унутманг.

Иссиқ сувда чўмилишни хуш кўрувчилар диққатига: иссиқ сув тери таранглигига салбий таъсир кўрсатади. Шу сабаб ҳафтада фақат бир маротаба иссиқ ванна қабул қилинг.

Қизлар тез-тез сочларини фен ёрдамида қуритиб туришади. Қуритиш жараёнида иссиқ  эмас балки илиқ ҳаводан фойдаланинг. 

Унутманг, хунук аёлнинг ўзи йўқ, ўзига қарамаган аёллар бор, холос! Доимо гўзал ва бетакрор бўлинг!

Яна ўқинг:  БИРЯНИ

 

Хуршида Ҳусенова

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: