ДСЭНМ: Саломатлик йўлида сергак

Баҳор келиб, кунлар исиши Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (ДСЭНМ) ходимлари зиммасига жойларда санитария-эпидемология назоратини янада кучайтириш, умумий ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳамда инсон саломатлигини сақлаш каби масъулиятли вазифаларни юклади.

Ҳамза туман ДСЭНМда фаолият кўрсатаётган 131 нафар мутахассисларнинг 42 нафарини врачлар, 67 нафарини ўрта тиббиёт ходимлари ташкил этади. Марказда ёш кадрларни тайёрлашда тажрибали мутахассислар иштирокида “Мураббийлар” дастури ишлаб чиқилган бўлиб, мавжуд 12 нафар ёш мутахассисларга тажрибали ходимлар амалий ва методик ёрдам кўрсатиб келмоқда. Жамоамиз ходимларидан Г. Зокирова, Г. Туропова, С. Ибрагимова, К. Ишмуҳаммедова, Д. Каримова, М. Тастемирова, Д. Алимова каби ўз ишига талабчан ходимларнинг меҳнати барчага ибрат бўлмоқда.

Эпидемиология бўлимидаги ўн уч нафар врач-эпидемиолог юқумли касалликларга қарши профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирларни амалга ошириб келмокда. Эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш, ўта хавфли юқумли ва карантин касалликларининг четдан кириб келишини ва унинг тарқалишининг олдини олиш, ўткир ичак касалликлари, вирусли гепатит, юқори нафас йўллари инфекцияларини камайтириш, қизамиқ элиминацияси ва туғма қизилча синдроми касаллигининг олдини олишда юқори натижаларга эришишга ҳаракат қилмоқдалар.

Туман санитария ҳолатини янада яхшилаш борасида мавзе, маҳалла ва шох кўчалар, хиё­бонлар, бозор, мактаб ва мактабгача таълим муассасаларда тозалаш ишлари амалга оширилди. Кўп қаватли ва хусусий уйлар атрофида ҳамда ирригация тармоқларида сифатли тозалаш ишлар олиб борилмаганлик учун фуқаролар ҳамда хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ходимларига тегишли тартибда жарималар солинди.

Тошкент шаҳри бўйича сув тошқини хавфининг олдини олишга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги қарор ижросини таъминлаш борасида туман ҳудудидан оқиб ўтувчи Барат­хўжа, “Толариқ”, “Қорасув” каналлари бўйида текширувлар ўтказилганда 27 та ноқонуний қурилмалар (молхона, товуқхона, ҳожатхона ва оқава сув қувурлари) аниқланиб, мазкур қурилмалар буздирилди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, ҳудудлар тозалигини сақлаш борасида “Авиасозлар”деҳқон бозори ОАЖ ва унинг шахобчалари ҳудудидаги мева-сабзавот расталарида жорий таъмирлаш, тозалаш ишлари ўтказилди. Бозор ҳудудидаги фавворалар ва мева ювиш мосламалари қайта таъмирланди. Деҳқончилик маҳсулотларини сақлаш учун бозор омборларида доимий тозалаш ишлари ўтказиш таъминланди. Бозор ходимлари янги махсус кийим-бош билан таъминланиб, йил давомида умумий тозалаш ишлари ташкил этилди. Тўртта умумий овқатланиш шахобчаларига санитария-гигиена тавсияномалари берилган ҳолда ҳудуд ва унинг ташқарисида, Сивец кўчасидаги ноқонуний ўрнатилган пештахта ва соябонлар олиниб, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари савдоси тақиқланди.

Яна ўқинг:  ЮРТ НОМИНИ ШАРАФЛАГАНЛАР

Умумтаълим мактаблар, мактабгача таълим муассасалар, коллеж ва лицейларнинг санитария, техник ҳолати, юқумли касалликларнинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирларни бажарилиши доимий назоратга олинган ҳолда текширишлар ўтказилмоқда ва лаборатория таҳлиллари, МТМ муассасаларини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиши, ошхоналар ҳолати назорат қилинмоқда.

Айни пайтда туман ҳокимлиги қошидаги эпидемияга қарши кураш фавқулодда комиссияси билан биргаликда долзарб муаммолар – қўшни давлатлардаги ҳайвон ва одамлар учун хавфли бўлган ўта хавф­ли юқумли касалликлар ҳолати, уларнинг юртимизда тарқалишининг олдини олиш борасида бир қанча ишлар олиб борилмоқда.

Мақсадимиз эса инсон саломатлигини сақлаш, юқумли касалликларнинг олдини олиш, бозорлардаги санитария-гигиена ҳолатларини доимий назорат қилишдир.

Бекзод АДИЛОВ,

Ҳамза тумани ДСЭНМ бош шифокори

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: