Латифалар
Юсуфжон қизиқ:
– Марғилоннинг ери хўб ер-да, бир бош узуми икки замбар келади-я!
Мамажон махсум:
– Токини Андижондан пархиш қилиб олиб кетгандирсиз-да.
“Тошкентлик бир машҳур лофчи Андижондаги дўстиникига келиб, уни лоф билан мот қилмоқчи бўлибди. Эшигини тақиллатса, ҳалиги дўсти устига пўстин, бошига телпак, оёғига этик кийиб чиқиб қарши олибди.
– Ҳа, ёз саратонида бу нима қилганинг? – деб сўрабди меҳмон.
– Сен билан бўладиган суҳбат қизиб кетиб, шу билан қишга кириб қолсак, совқотиб қолмай деб, бир йўла кийиниб чиқдим, – деб жавоб берибди андижонлик мезбон.
Бир лофчи иккинчи бир лофчининг эшигини тақиллатди. Уй эгаси эшикни очди ва меҳмонга қулоқ тутди:
– Хўш, мен билан баҳслашаман дейсан, ўзи ёшинг нечада?
– Одам Атодан етти мучал каттаман, – деб жавоб берибди чақириб келган лофчи. Бехосдан уй эгасининг кўзлари севинчдан порлаб кетибди.
– Нега мунча хурсанд бўласиз? – сўрабди меҳмон.
– Сен туғилган йили мен элга ош бериб, ўғлимга тўй қилган эдим. Шу ёдимга тушиб кетди, – деб жавоб берибди мезбон.