Гелиомагнит бўронлар хуружи

Давоми. Боши ўтган сонда: Гелиомагнит бўронлар хуружи

У организмга қандай салбий таъсир этади?

Чўғдай қуёш нурлари қора булутнинг бир учига ёпишиб олди-да, бир онга қотиб қолди. Кейин эса горизонт ортига думалаб кетди. Қош қорайганда қизғиш-оловранг тусли ҳаво шаҳар устини қоплади. Бугунги кун аввалгиларидан анча фарқли бўлди.

Эрта тонгдан негадир кўпчилик бош оғриғидан, ёмон кайфиятидан, юрак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилди. Шу куни поликлиникада беморларнинг катта оқимига кўникиб қолган невропатолог ва терапевтга яна навбат анча ортди.

Кўпчилик учун бу кун жуда нохуш кечди. Беморларда стенокардия (юрак соҳасидаги оғриқ) хуружи кучайди. Уларда артериал қон босими кўтарилди. Бир кун ўтгач яна ҳаммаси ўз жойига тушди. Икки-уч кундан кейин эса бўлиб ўтган воқеаларни ҳамма унутиб юборди. Афсуски, бу ҳодисалар қайтарилиб турарди. Баъзан эса қулоғимизга атрофдагиларнинг “мазам қочаяпти, бугун магнит бўронлари кузатилади чоғи”деган сўзлари чалиниб қолади.

Кўринишидан қандайдир ташқи турткилар хаста одамлар вужудидаги салбий ўзгаришлар билан боғлиқ эди. Ҳа, ҳақиқатдан ҳам бугун гелиомагнит бўронлар хуружи бўлганга ўхшайди.

Редакция изоҳи: Гелиомагнит бўронлар хуруж қилган кунларда беморлар жигарранг олма сиркасини тиззагача суришлари лозим. Шунда томирлар кенгайиб, қон босими тушади. Яна турли мева-сабзавот шарбатлари ҳамда газсиз минерал сув, кўк чой ичиш фойдали. Чунки, қон қуюқ бўлса ҳам томирларда тиқилма ҳосил қилиб, босим кўтарилади. Суюқлик ичиш ва мева-сабзавот ҳамда парҳез таомлар истеъмол қилиш ҳам организмдаги ортиқча хилтларни юмшатиб, уларнинг танадан чиқиб кетишига ёрдам беради. Аммо, шуни ёдда тутиш керак-ки аллергик касалликларга мойиллиги мавжуд ҳамда териси шикастланган беморларга олма сиркасини суртиш тавсия этилмайди.

Биоритмология фани истиқболлари

Француз хронобиолог олими Де Мераннинг кузатувларидан тортиб, бизнинг давримизгача ўтган 250 йил мобайнида хронобиология катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Инсоннинг космосга чиқиши ҳам бу фаннинг тез ривожланишига сабаб бўлди.

Де Меран томонидан кашф қилинган биологик тебранишлар учун америкалик олим Ф. Халберг “циркад ритм” тушунчасини киритди. Айнан шу тушунча Ернинг ўз ўқи атрофида айланиши билан боғлиқ ритмларнинг келиб чиқишини янада аниқ тушинтириб беради. Биологик жараёнларнинг даврийлигини таҳлил қила туриб, олим шуни аниқладики, цикллар узунлиги ё бир кеча-кундуздан ортиқ, ё бирмунча камроқ. Шунинг учун бу ритмларни циркад – бир кун атрофида деб атади.

Яна ўқинг:  Сурункали тумов ва тамаки ўртасида узвий боғлиқлик бор

Циркад ритмлар ер юзидаги барча нарса учун умумий, улар кенг тарқалган ва ҳайратга солар даражада мунтазамдир. Бу соҳада кашфиётларнинг амалий аҳамияти улкан. Ҳозирдаёқ бир кеча-кундуз давомида заҳар, доривор моддалар, даволаш муолажалари таъсирларининг фарқли экани маълум. Шу тарзда хронобиологиянинг янги тармоғи – хронотерапия дунёга келди. Кейинги йилларда олинган маълумотлар трансмеридианал(меридианлараро, яъни, қитъалараро) ва космик парвозларни ташкил қилишга кўмак бермоқда.

Тирик тизимни вақт бўйича ташкиллаштириш бу ташқи муҳит шароитида организмнинг ритмик фаолият юритишини уч ўлчамли маконда тўртинчи ўлчам – вақтга мослаштириш муҳим. Бошқа муҳитда организм яшай олмайди. Биокимёвий жараёнларнинг ритмиклиги йўқолади. Натижада десинхроноз пайдо бўлади.

Хронобиология – ёш фан. Уни ривожлантиришда тадқиқотчилар кўп-лаб ғаройиб кашфиётлар қилишлари шубҳасиз. Улар нафақат одамнинг ер ва космик маконни ўзлаштиришига, балки халқ хўжалигининг кўплаб муҳим масалаларини ҳал қилишига ҳам туртки беради. Биоритмология тиббиёт олдида ҳам инсон саломатлиги ва унинг узоқ умр кўриши йўлидаги курашда янги уфқларни очиб бермоқда.

Ички биологик соат назорати

Ҳеч бир шубҳа йўқ-ки, организмда ички биологик ритм бор. Лекин биз уни бошқара оламизми?! Унинг қаътий назоратидан қутула оламизми?!

Бу саволларга жавоб топиш учун тарихга мурожаат қиламиз. Немис табиатшуноси К. Фогт ўтган асрнинг охирларида Шимолга сафар қилган экспедиция аъзоларининг бошидан кечирганларини шундай таърифлаб берган эди: “Олти ой мобайнида биз қуёшнинг ботишини кўрмаганмиз. Икки ойдан ортиқроқ тунни ҳис қилмаганмиз. Биринчи куннинг азобидан кейин тезда бошқариб бўлмайдиган асабийлашув ва беҳоллик кузатилади. Ухлагинг келади, аммо ухлай олмайсан. Организм кўниккан қоронғуда ухлаш одатидан қутула олмайсан. Ҳар куни қуёш уфқ ортига яширинадиган сонияларни кутасан ва фақат офтоб чиқишидан олдин ўринга ётасан-у, лекин тетиклантирувчи уйқу бўлмайди”.

Қутб кечаси шароитида яшаб, ишлайдиганларнинг ҳам аҳволи бундан яхши эмас:”Қутб кечаси пайтида ишлаш қобилияти анча тушади, лоқайдлик пайдо бўлади. Одамда ички тартибсизлик, руҳий беқарорлик ортади. Ўта тартибли одамлар ҳам пала-партиш бўлиб қолади”, – деб ёзган эди Врангель оролида қишловчи А. Минеев.

Агар инсон ўзи учун одатий шароитда яшаётган бўлса одам вақт ўтишини ҳис этади. Ҳатто, уни организмнинг ички ўлчамида етарлича аниқ ҳисоблайди. Улар ўзгариши биланоқ вақт жуда секин ўта бошлайди ёки югуради. Вақтни ҳисоблашда руҳий вазият муҳим аҳамият касб этади. Француз спелеологи (ғоршунос) М. Скифф 40 кеча-кундуздан ортиқ вақтни ёлғизликда ўтказиб, бу кунларни у 25 кунга тенглаштирган эди.

Яна ўқинг:  Оқиш майсадаги ҳаёт учқуни

Вақтнинг инсон томонидан идрок қилиниши – миянинг воқеалар ўзгариши ҳақидаги маълумотни баҳолаш хусусиятидир. Тирик хронометр ишида муҳим ўрин тутадиган воқеалар ўзгариши бу тун ва куннинг алмашиниши саналади. Бу маълумотга алоқадор ички биологик соатнинг юриши барқарор бўлади. Шу билан бирга организм ичида вақтни аниқлагич ҳам мавжуд бўлиб, у организмда ҳеч қандай ташқи таъсирга боғлиқ бўлмаган ритмик тебранишларни ҳосил қилади. Одатий шароитларнинг ҳар қандай ўзгариши, кун – туннинг табиий ритмик алмашинувининг бузилиши ички биологик соат ва вақтнинг ташқи датчигининг келишмовчилигига олиб келади. Натижада одам организмида десинхроз пайдо бўлади.

Бу ҳушёр механизмлар қандай яратилади? Биз уларни дунёга келганимиздан ота-онамиздан “мерос” қилиб оламизми ёки ҳаётимиз давомида шакллантирамизми? Бу саволларга қисман жавоб биоритмология гуруҳи ходимлари томонидан олинган. Физиологик функцияларнинг бир кеча-кундузлик ритми бола туғилганидан кейин дарҳол пайдо бўлмайди. Унда қачон юзага келади?! Бир ҳафтадан кейинми, бир йилдан кейинми? Мазкур саволга жавоб бериш учун тадқиқотчилар ҳомила ва онанинг биологик ритми устидан кузатув олиб боришди. Уларнинг ўзаро мос келиши биологик соатнинг “мерос” олиниши табиатини тасдиқлар, мос тушмаслиги эса бу гипотезани рад қилар эди.

Олимлар аёлларда ҳомиладорликнинг сўнгги ойларида томир уришини ҳисоблаб, онанинг юрак қисқаришларининг яққол кеча-кундузлик ритмини ҳамда ҳомилада унинг бутунлай йўқлигини аниқлашди. Бола туғилганидан кейин олтинчи ҳафтадан бошлаб томир уришида айрим даврийлик юзага келди. Аста-секин у аниқроқ намоён бўла бошлади. Бир кеча-кундузлик тебранишлар амплитудаси ҳам ўсди. Тўғри, бу, асосан, тунги вақтда томир уриши пасайиши ҳисобига рўй берди.

Бу икки муҳим маълумот асосида шуни тасдиқлаш мумкинки, бир кеча-кундузлик биологик ритм ўсаётган организмда ташқи шароитлар таъсирида юзага келади. Бироқ, бошқа йўли ҳам бор. Тасаввур қилинг, одам организмида у туғилгунга қадар мавжуд бўлган қандайдир бир ички ритм мавжуд бўлиб, нур ва қоронғулик каби вақтнинг ташқи омиллари ёрдамида атроф-муҳитга аста-секин мослашади. Бу тахминий фикрни текшириш анча қийин. Бошқа тадқиқотчиларнинг кузатишлари бизга ёрдам берди.

Немис олими Т. Хелбрюгге уч ой мобайнида 96 нафар болани узлуксиз кузатиб борди ва уларда 627 та бир кеча-кундузлик ритмни таҳлил қилди. Олинган натижалар қуйидаги далилни исботлаш имконини берди: “Бир кеча-кундузлик ритмнинг ривожланиши учун ташқи омиллар ҳомиланинг она қорнида ривожланиш жараёнидаги тугалликка нисбатан кам аҳамиятга эга. Шу билан бирга турли функцияларнинг бир кеча-кундузлик ритми туғилгандан кейин ҳар хил муддатларда намоён бўла бошлайди”.

Яна ўқинг:  Кексалар таомномаси

Инсон нафақат космосни, балки улкан океан остини ҳам ўзлаштирмоқда. Бу эса одамнинг ички биологик соати ва унинг биологик ритмлари яна қандай катта имкониятларга эга эканлигини олимлар билиши керак.

Динора ИЛҲОМЖОНОВА,

Турон ФА академиги,

тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: