Миллий халқ ўйинлари

Ёш авлодни баркамол инсонлар этиб тарбиялашда аждодларимизнинг доно ўгитлари билан бирга, улар томонидан ўйлаб топилган миллий ҳалқ ўйинларининг ҳам ўрни беқиёсдир.

Бундай ўйинлар минг йиллар давомида оммалашиб, халқнинг ижтимоий ҳаёти, маиший турмуш тарзи негизида тараққий этиб, бизгача етиб келган. Айниқса, Наврўз, сумалак сайлларини халқ ўйинларисиз тасаввур этиш қийин. Уларнинг эса санаб саноғига, айтиб адоғига етиб бўлмайди.

 

“Чиркаш” ўйини

Бу ўйин ёшларни эпчил, чаққон бўлишида муҳим аҳамиятга эга. Уни ўйнаш учун болалар олти-саккизтадан икки гуруҳга бўлинади. Келишилган ҳолда бир гуруҳ қочади, иккинчиси эса уларнинг ортидан қувлайди. Бунда ҳар бир бола биттадан рақиб гуруҳдаги болани қувиб етиши, бирор жойига оёқ теккизиши керак. Камида беш-олтита болага етиб оёғини текизгандагина қувлаётган гуруҳ рақиб гуруҳ устидан ғалаба қозонган ҳисобланади. Агар қочаётган болалардан бири чаққонлик қилиб қувлаб келаётган болалар ўртасидан кесиб ўтса, орқа томондан келаётган болалар асир тушган саналиб, ўйиндан чиқади. Ўйин шу тартибда бошқа иштирокчилар билан давом этаверади.

 

“ЧиллАк” ўйини

Бу ўйин бошланишидан олдин шундай шеър ўқишган:

 

Чиллак ўйнадим чилдай бўлиб,

Янги очилган гулдай бўлиб.

Ўйнаймиз биз ёшлар жам бўлиб,

Сайраган булбулдай бўлиб.

 

Ўйин учун 1 метрлар чамасидаги таёқча керак бўлади. Унинг номи энасоп галдастадир. Энасоп 2-2,5 см қалинликда, 1-1,5 м узунликда ва боши ўрта қисмига нисбатан ингичкароқ бўлади.

Энасопнинг чиллиги (боласопи) бўлади. Унинг узунлиги 20-25 см. қалинлиги эса 1,5-2 см. Чилликнинг икки учи қаламдек йўнилади. Энасоп билан урилган чиллик ҳавога сакрайди. Сўнг ҳаводаги чиллик энасоп билан бехато уриб, узоққа йўналтирилади. Энасоп билан чиллик урганда унга тегмай кетса, иккинчи бор урилади, у ҳам тегмаса, учинчи бор ҳаракат қилиш зарур. Бу гал ҳам тегмаса, ўйин навбати ўтиб кетади.

Ҳар бир ўйиннинг ўзига хос хусусиятлари ва нозик томонлари, ечимлари бор. Улар қатнашчилардан ақл-фаросат, ўйин маданиятини, жисмоний бақувватликни, жасурликни талаб қилади. Кимдаки мазкур сифатлар етишмаса, уни шу ўйинлар тарбиялаб боради.

 

Адолат ХУДОЙБЕРДИЕВА

Яна ўқинг:  Фаришта момомнинг саришталик сабоқлари

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: