Ёшлар бандлиги таъминланади

Жиззах вилояти Ғаллаорол тиббиёт коллежида ҳамширалик иши, даволаш иши, фармацевтика, стоматология ва тиббий профилактика йўналишида кичик мутахассислар тайёрланади.

1 минг 740 дан ортиқ ўғил-қиз сабоқ олаётган муассасада самарали таълим учун барча шароит яратилган. Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган “Ёш тарихчи”, “Ёш иқтисодчи”, “Ёш жарроҳ”, “Ёш физик”, “Ёш кимёгар”, “Шифо”, “Оилавий ҳаёт уммони” каби тўгараклар ишлаб турибди.

Коллежни жорий ўқув йилида 498 ўқувчи тамомлайди. Битирувчилар таълимдан сўнг Ғаллаорол, Бахмал, Фориш, Жиззах, Пахтакор туманларидаги тиббиёт муассасаларида меҳнат фаолиятини бошлайди.

 

Ш.НАЗАРОВ,

ЎзА

Яна ўқинг:  Ўзбекистон: 34 мамлакат орасида 3-ўрин

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: