Чақалоқларда янги даволаш усули
Ўзбек олимлари чақалоқларда катта ўлчамдаги омфалоцелени даволаш усулини яратдилар.
Бу усул тиббиёт, хусусан, болалар жарроҳлигида қўлланилади. Мазкур ихтиронинг вазифаси катта ўлчамдаги омфалотселени операция йўли билан даволашда қорин бўшлиғи операция майдонининг ҳажмини оширадиган ва ундан кейинги асоратларни камайтирадиган усулни яратишдан иборат.
Чақалоқларда катта ўлчамдаги омфалоцелени даволаш усули таклиф қилинган бўлиб, у чурра бўртиқи атрофида айланма кесик ҳосил қилиш, ибтидоий қорин пардаси сақланган ҳолда чурра бўртиғи қобиқини кесиш, органларни қорин бўшлиғига чўктириш ва чурра бўртиқни бартараф этишни ўз ичига олади.
Ушбу ихтиро учун муалифларга патент берилди.
Ўзбекистон интелектул мулк агентлиги
Ахборот хизмати