Силга қарши янги дори воситаси кашф қилинди
Америкалик ва ҳиндистонлик олимлар яратган бу антибиотик кимёвий жиҳатдан самарадор бўлиб, касалликни пайдо қилувчи микротаналарга жиддий зарба бера олади.
“ACS Infectious Diseases” илмий журналида таъкидланишича, касаллик қўзғатувчи бактериялар асосан ўзи учун ҳужайралар ичра қулай муҳит яратган бўлади. Янги дори воситаси эса хасталик бактериясининг янги муҳит сари кенгайишига фаол тўсиқ бўлиб, уни зарарсизлантира олади.