Йил охирига қадар 1220 та мактабгача таълим муассасасида кичик кутубхоналар ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги ҳар бир боланинг сифатли таълим олишига ҳамда уларнинг ўз потенциали ва ривожланишини тўлиқ амалга оширишига катта аҳамият бериб келмоқда. Хусусан, мактабгача таълим муассасаларида 3-6 ёшдаги болаларнинг сифатли мактабгача таълим ва тарбия олиш имкониятларини кучайтириш, шунингдек, ота-оналар, аҳоли ва жамоатчиликнинг болаларга эрта таълим бериш ва оилада эрта китоб ўқишни ташкил этишнинг аҳамияти тўғрисида ҳабардор қилиш мақсадида тизимдаги барча мактабгача таълим муассасалари қошида кичик кутубхоналар ташкил этилмоқда. Жорий йилда 1220 та мактабгача таълим муассасаси 50 номдаги китоблар билан таъминланади.

Кичик кутубхона ўзбек халқ эртаклари, ривоятлар, ҳикоялар ва болалар учун шерий тўпламлар билан таъминланади ва китобларни топиш қулай бўлиши учун ҳар бир бўлим бадиий белги: дарахт, эртак қаҳрамонлар кабилар билан номланади.

Кичик кутубхоналар муассаса ички имконияти ҳамда ҳомийларни жалб қилган ҳолда ташкил этилади ва болажонлар учун хизмат қилади. Болаларда мутолаа кўникмаларини шакллантириш мақсадида тарбиячилар томонидан китобларни ифодали ўқиш, ўқилган китоблар ҳақида суҳбат, расмларни томоша қилиш, нотаниш сўзларни тушунтириш, адабиёт кечалари ва бирор мавзуга бағишланган китоблар кўргазмаси ташкил этиш каби турли усуллар қўлланилади. Бу каби усуллар бола шахси, унинг ижодий қобилиятларини ривожланиши, билиш фаоллигининг асоси сифатида умуминсоний қадриятлари билан танишиши, ижодий тасаввурини шаклланиши, қизиқувчанлигини ривожлантиришга ёрдам беради.

Буларнинг барчаси ҳақиқий кутубхонанинг модели сифатида болалар учун махсус ташкил этилган бўлиб, мактабгача ёшдаги болада кутубхонага бориш эҳтиёжини тарбиялаш ва ахборот ресурсларидан фойдаланиш бўйича дастлабки кўникмаларни бериш кўзда тутилган.

Маълумот учун, бугунги кунда республикада 4893 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд бўлиб, шулардан 2931 та мактабгача таълим муассасасида маънавият хоналари, 526 та муассасада музейлар фаолият юритмоқда.

 

Халқ таълими вазирлиги
Ахборот хизмати

Яна ўқинг:  Ҳунари борнинг бахти бор

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: