Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси ташкил этилди

Янги федерация Ўзбекистонда виртуал спорт ўйинлари ва киберфутболни ривожлантириш билан шуғулланади.

28 февраль куни Ўзбекистон Виртуал спорт ўйинлари ва киберфутбол федерацияси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинди. Янги ташкилот мамлакатда спорт ўйинларини оммалаштириш, мусобақа ва чемпионатлар ташкил этиш билан шуғулланади, деб хабар қилди UzReport.

Федерация фаолияти сайёранинг энг кучли 32 киберфутболисти беллашган киберспорт бўйича Жаҳон чемпионати ESWC (Esports World Convention)да иштирок этиш билан бошланган Киберфутбол ассоциацияси базасида ташкил этилди.

Ассоциация Ўзбекистон Футбол федерациясининг расмий аъзосига айланиб, Профессионал футбол лигасининг барча клублари билан ҳамкорлик тўғрисида шартномалар имзоланган эди. Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг 20 га яқин футбол жамоалари ўз таркибига киберфутболчиларни қўшиб олди.

Яна ўқинг:  Хушхабар рақамлар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: