МТМда спорт мусобақаси

Пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги 68-мактабгача таълим муассасасида «Кичкинтой – ширинтой» номли спорт мусобақаси ўтказилди. Мазкур мусобақа Олмазор тумани ҳокимлиги, «Соғлом авлод учун» жамғармаси туман таянч маскани, туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамкорлигида тумандаги 68-, 106-, 509-мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилди.

Ушбу мусобақани ўтказишдан мақсад, юртимизда камол топаётган авлодни ҳар томонлама соғлом, маънан етук, жисмонан бақувват этиб тарбиялаш, улар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этишдан иборатдир. Бундан ташқари кичкинтойлар қалбида спортга бўлган қизиқишни уйғотиш ва улар ўртасида дўстлик, бирдамлик каби фазилатларни камол топтиришдир.

«Кичкинтой – ширинтой» мусобақасида 68-МТМ тарбияланувчилари туман босқичида биринчи ўринни қўлга киритди.

Мусобақа ғолибларига «Соғлом авлод учун» жамғармаси Олмазор туман таянч маскани томонидан эсдалик совғалари ва спорт кийимлари топширилди.

Ўз мухбиримиз

Яна ўқинг:  29 МАРТ – ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ САЙЛОВИ КУНИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: