Инсульт фақат катталарда учрайдими?

ёки бош мияда қон айланиши бузилишининг оқибатлари

Мактабгача ёшдаги болаларда инсульт:

Геморрагик инсультлар-артериал аневризма ёрилиши, васкулитлар (инфекцион, аутоиммун, медикаментозли), қон касалликлари (гемофилия, Верльгоф касаллиги) ва ҳакозоларда учрайди.

Ишемик инсультлар – туғма юрак ва унинг клапанлари нуқсонларида, туғма церебрал томирлар етишмовчиликларида (аплазия, гипоплазия), ўроқсимон камқонликда, онкологик касаллик фонидаги қон томирлар ичидаги қон қуйилишида, специфик артериитда, бўйин шикастлари туфайли келиб чиқади.

 

Катта ёшдаги болалар ва ўсмирларда инсульт:

Геморрагик инсультлар – артериал аневризма ёрилишида, альтеровеноз мальформация ёки бош мияда қон томирларининг тўсатдан ёрилиши туфайли унга қон қуйилиши, васкулитлар (инфекцион, аутоиммун, медикаментозли), қон касалликлари (гемофилия, Верльгоф касаллиги) гиёҳвандлик (кокаин, амфитамин ва шу каби наркотик моддалар) сабабли кузатилади.

 

Перинаталинсульт сабаблари

Йилига жаҳонда ушбу хасталик ҳар 100 000 нафар чақалоқдан 24,7 нафарида кузатилади. Шулардан юқоридаги миқдордаги гўдакдан 6,7 нафарида – геморрагик инсульт яна шунча миқдордаги гўдакларнинг 17.8 нафарида эса ишемик инсульт кузатилади.

Ўртача ҳар 4000 нафар тирик туғилган чақалоқдан бир нафари перинатал инсульт билан туғилади. Бу дард ўғил болаларда 1,5 баравар қизларга нисбатан кўпрок кузатилади. Негроид ирқида чақалоқларда ўроқсимон анемия ҳисобига европоидларга нисбатан ушбу дард икки баравар кўпроқ учрайди. Шулардан перенаталинсульт 7-28 фоиз ҳолатда ўлим билан тугалланади.

Олимлар сувчечак касаллигидан сўнг болаларнинг миясидаги қон томирлар торайиб, юпқалашиши сабабли микроинсультларга ва мия ости пўстлоғи фалажига олиб келиши мумкин, деб ҳисоблашмоқда. Буюк Британия шифокорларининг маълумотларига кўра сувчечак билан касалланган болаларда инсультга мойиллик уч баробар ошади.

Шуни ёдда тутмоқ лозимки, инсульт туфайли мия ҳужайраларининг тикланиш даражаси болаларда катталарга нисбатан юқори бўлади. Бу ҳолат уларнинг асаб тизими пластиклик даражаси билан боғлиқ.

Болалар бош мияси ҳали ривожланиш босқичларида бўлиб, юқори тикланиш хусусиятига эга. Болалик даврида инсультни бошидан ўтказган кўпгина беморларда замонавий даволаш ва реабилитация усуллари туфайли ҳаракат ҳамда нутқ бузилишларининг тикланишига шифокорлар эришмоқда.

Бош мияда қон айланиши бузилиши болаларда қайси ёшда бўлишларига қараб ривожланишнинг ҳар хил босқичларида катталарникидан фарқ қилади. Уларда инсультларнинг келиб чиқиш сабабларининг ўзига хос аҳамияти бор. Чунки, болалардаги хасталик белгилари улар бош миясидаги қон айланишининг ўзига хос анатомик хусусиятлари билан ҳам боғлиқ.

Яна ўқинг:  Руҳият тарозисининг икки палласи

Давоми, боши ўтган сонда.

 

Нодира ҲАМИДОВА,

Тош ПТИ Асаб касалликлари, болалар асаб касалликлари ва тиббиёт генетикаси кафедраси ассисенти

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: