Она ва бола соғлиги – юрт бойлиги

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг мажлислар залида “Она ва бола соғлиғи – миллат келажаги, юрт бойлиги” давлат ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Шуни айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва фонд ҳамкорлигидаги ушбу лойиҳани ҳаётга татбиқ этиш учун Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 410 миллион сўм маб­лағ ажратилганди. Ушбу маблағ ҳисобига скрининг марказлари реагент ва реактивлар билан таъминланди. Фенилкетонурия билан касалланган болалар учун махсус озуқа, тиббиёт муассасалари учун диагностика жиҳозлари сотиб олинди ва етказилди. Шунинг­дек, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг туғма юрак нуқсонли эллик нафар бемор болалари Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасида даволанди.

Тадбирда бу каби имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўз саломатликларини тиклаган болалар ва уларнинг ота-­оналари иштирок этди.

Яна ўқинг:  Озиқ-овқат саноати: истиқболли режалар, муҳим вазифалар

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: