Меҳнат қилган элда азиз
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Чўнтак маҳалласида яшовчи Шуҳратой Умарова оиласи томорқадан самарали фойдаланади.
–Уч ярим сотихли майдонда иссиқхона барпо этганмиз, – дейди Шуҳратой опа. – Шу кунларда кузда экилган саримсоқ пиёзни бозорга чиқараяпмиз. Бўшаган ерга помидор кўчати, унинг остига резавор кўкатлар уруғи қадаймиз. Шу тариқа иссиқхонамиздан йилига икки-уч марта ҳосил кўтариб, 15 миллион сўмгача даромад олмоқдамиз. Меҳнатимиз маҳсули оиламиз фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.
З.УМУРЗОҚОВ,
ЎзА мухбири