Марғилон ипагидан яралган мўъжиза

Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик” масъулияти чекланган жамиятида ипакдан тўқилаётган гилам, адрас, атлас ва бошқа матолар сифати ва дизайни билан харидорларга манзур бўлмоқда.

Миллий ҳунармандлик анъаналари асосида тайёрланаётган “Лола”, “Хосиятхон”, “Тонгги юлдуз”, “Қуёш”, “Қалдирғоч”, “Кўнгил оғочи”, “Етти тоғ чечаги” нусхали гиламлар хорижга экспорт қилинмоқда.

– Мамлакатимизда миллий қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш, ҳунармандлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилаётган доимий эътибор бизни янада изланишга ундамоқда, — дейди корхона раҳбари Аъзамжон Абдуллаев. – 150 кишилик жамоамизда маҳсулот сифатига алоҳида эътибор қаратилаётгани хорижда ҳам харидорларимиз кўпайишида муҳим омил бўлмоқда.

Муқимжон Қодиров,

ЎзА мухбири

 

Яна ўқинг:  Ранглар билан тиллашиб...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: