Ўзбекистонлик таэквондочилар халқаро турнирда 16 медалга сазовор бўлди
Таэквондо (WTF) бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Бирлашган Араб Амирикларининг Фужайра шаҳрида ўтказилган “Fujairah Open – 2017” халқаро турнирида муваффақиятли иштирок этди.
Мусобақада дунёнинг турли мамлакатларидан 550 га яқин таэквондочи қатнашди.
Кадетлар баҳсида мамлакатимиз вакиллари Амирбек Тўраев, Азизбек Раҳмонбердиев ва Даниил Ким барча рақибларини мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритган бўлса, Жавоҳир Холмуродов кумуш медаль билан тақдирланди.
Ўсмирлар ўртасидаги беллашувларда спортчимиз Зуҳра Очилова шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой эгаллади. Шунингдек, Ислом Йўлдошeв, Динора Мухторова ҳамда Феруза Содиқова ўз вазн тоифаларида бронза медалга сазовор бўлди.
Кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган катталар баҳсида Никита Рафалович, Шуҳрат Салаев, Нигора Турсунқулова кумуш, Валентин Хегай, Максим Рафалович, Темур Ўролов, Мафтуна Эргашeва, Свeтлана Осипова бронза медални қўлга киритди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари “Fujairah Open – 2017” халқаро турнирида 3 олтин, 5 кумуш ва 8 бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА