Оролбўйидаги муаммолар ҳал этилади

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази ўртасида “Сув, Таълим ва Ҳамкорлик” беш йиллик сув лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича келишуви имзоланди. АҚШ халқаро ривожланиш Агентлигининг (УСАИД) ушбу лойиҳаси Орол денгизи бассейни мамлакатларининг сув соҳасидаги мутахассислари, илмий ишчилари ва юқори мансабли шахсларининг таълими, тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини яхшилашга йўналтирилган минтақавий дастури ҳисобланади. Тармоқлараро ўзаро ҳаракатларни яхшилаш ва билимларни мустаҳкамлаш сув ресурсларини янада яхши бошқаришга ёрдам беради. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Оролбўйи минтақасини 2017–2021-йилларда ривожлантириш бўйича Давлат дастурини ҳам тасдиқлади. У экологик ва ижтимоий-иқтисодий ҳолатни, Оролбўйи минтақасида яшовчи аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, Орол денгизининг экологик фалокати оқибатларини юмшатиш бўйича инвеститсия лойиҳаларини ўз вақтида ва самарали амалга оширишга йўналтирилган.

 

uznature.uz

Яна ўқинг:  Самарқандда халқаро олимпиада ўтказилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: