Бир фарзандга уч китоб

Булунғур туманидаги 9-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан уюштирилган тадбирда шу ташаббус илгари сурилди.

Тадбирда туман ҳокими Х. Хўжаёров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Азим Суюн, Абдусаид Кўчимов, Собир Ўнар ҳамда адабиётшунос олим Қозоқбой Йўлдошев Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши аҳамияти ва китобхонлик маданияти ҳақида сўз юритди.

– Мактабда ўқиб юрган кезларимиз мутолаа учун китоб топиш муаммо эди, – дейди шоир Азим Суюн. – Синфдошлардан кимдир битта китоб топиб келса, уни барчамиз бир кундан алмашиб ўқирдик. Ҳозир-чи? Ўқийман деган кишига китоб топилади. Лекин айрим ёшлар компьютер, телефонларга чалғиб, китоб мутолаасида ортда қоляпти. Бу эса маънавий кемтикликни келтириб чиқаради.

Бугунги кунда туман халқ таълими муассасаларида 67 та мактаб кутубхонаси ва 5 та ахборот-ресурс маркази фаолият кўрсатмоқда. Уларда 9300 турдаги китоб ва 3171 та электрон китоблар жамланмаси мавжуд. Кутубхоналар фондини янада бойитиш мақсадида “Мактаб, кутубхона, жамоат ташкилотлари” ҳамда “Бир фарзандга уч китоб” хайрия лойиҳалари режалаштирилган. Жорий йилнинг март ойида ушбу лойиҳадан келиб чиқиб ҳар бир ота-она мактабда ўқийдиган фарзанди учун учтадан китоб совға қилиш таклифи билдирилди.

Тадбирда ўқувчилар ижодкорлар шеърларидан намуналар ўқиди, куй-қўшиқлар ижро этди.

 

Олим СОННИБОЕВ,

Раббим ҲОТАМОВ (фото).

 

zarnews.uz

Яна ўқинг:  ЁШЛАР УЧУН ИШ ЎРИНЛАРИ

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: