“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси – 2017” кўрик-танловида ғолиб бўлишни истовчилар учун

Халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган фан ўқитувчилари орасидан илғор, ташаббускор ва фидойи ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг ижодий фаоллигини ошириш, ёшларни баркамол шахс этиб тарбиялашга муносиб ҳисса қўшаётган, ўқув-тарбия жараёнида инновацион технологиялардан унумли фойдаланиб, самарали натижаларга эришаётган ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини оммалаштириш мақсадида анъанавий “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” республика кўрик-танлови ҳар йили  ўтказиб келинади.

Ушбу танловга тайёргарлик ишларини тўғри йўлга қўйиш, барча иштирокчи ўқитувчиларга тайёргарлик жараёнларида қулайлик яратиш учун ZiyoNET порталига биринчи марта танловга мўлжаллаб тузилган тест намуналари жойлаштирилди. Бу ҳақда ZiyoNET порталида хабар берилган.

Ҳозир портал орқали қуйидаги фанлардан тест ечиш мумкин:

 

Ҳурматли иштирокчи устозлар!

Порталга жойлаштирилган барча тегишли маълумотлар фақат Сизлар учун. ZiyoNET орқали тестларни ечинг ва ўз билимингизни синаб кўринг!

Тестларни ечиш учун биргина талаб – id.uz – ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтишдир. (Қуйида рўйхатдан ўтиш бўйича йўриқнома берилади).

Барчангизга омад ёр бўлсин!

 

Эслатма: Мазкур тест саволлари Республика таълим марказидан олинган. Тест саволлари ва жавоб вариантлари юзасидан мулоҳазаларни қуйидаги манзилга юборишингиз мақсадга мувофиқ:

е-mail: rtm@xtv.uz
Тел:      0 (371) 245-72-13

 

Қўшимча маълумотлар билан ушбу ҳавола орқали танишасиз.

Яна ўқинг:  Беҳуда жаҳл қилсангиз...

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: