Қизил пиёзни нима сабабдан овқат рационига киритиш керак?
- Пиёз саратон хавфини олдини олади. Унинг таркибида кўп миқдорда олтингугурт моддаси бор, у саратон, яра касалликларини олдини олишда муҳим саналади.
- Пиёз диабетда ҳам фойдали. Хом пиёз инсулин моддаси ишлаб чиқарилишини фаоллштиради, агар сиз диабетдан азият чекаётган бўлсангиз албатта пиёз истеъмол қилинг.
- Ичаклар микрофлорасини фаолиятини тиклайди. Томоқ оғриғида шифо беради. Халқ табобатида пиёз шарбати ЎРВИ (ўткир респиратор вирусли инфекциялар)да ҳам яхши самара беради.
- У бурун қонашига қарши яхши кўмакчи. Юрак саломатлигини мустаҳкамлайди.
- Қизил пиёз ишемик касалликларда ва қон босимини меъёрлаштиришда яхши самара беради. Қондаги холестерин моддасини назорат қилади.
Хуршида ҲУСЕНОВА