Истиқболли лойиҳа

Франсия Республикасининг Версал академияси қошидаги Серж Понтуаз педагогика олий мактаби (ESPE) халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Паскал Буассонне ва ходимлари Изабел Лоруа, Мод Керфорнелар билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига учрашув бўлиб ўтди.

ЎзМУ ректори Авазжон Мараҳимов хорижлик меҳмонларга Миллий университетимиз тарихи ва унинг мамалакатимиз илм-фани тараққиётига қўшиб келаётган ҳиссаси, бугунги кундаги халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Ўз навбатида Паскал Буассонне хоним ERASMUS+ халқаро алмашинув лойиҳаси доирасида амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлари ҳақида маълумот берди. Жумладан, таълим соҳасида ишлашни режалаштирган француз тили бўйича бўлажак мутахассислар, яъни, талабалар (асосий ва иккинчи чет тили сифатида) мобиллик дастурини давом эттиришлари мумкинлигини маълум қилди. Бу борада ўқитувчилар ҳам мобиллик дастурини давом эттиришда иштирок этишлари мумкин.

Ўзаро суҳбат давомида Франсиянинг Серж Понтуаз педагогика олий мактаби (ESPE) ва ЎзМУ ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашилди.

 

Гулбаҳор Олимова

Яна ўқинг:  XABARLAR, YANGILIKLAR, VOQEALAR (2014/3)

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: