ТАФАККУРНИНГ ҚЎШ ҚАНОТИ

Пойтахтимиздаги 41-сонли умумтаълим мактабида “Ораста қизлар” гуруҳи фаоллари томонидан “Китобни севинг, китоб бизнинг дўстимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирга ота-оналар, шунингдек, пойтахтдаги Шайхонтоҳур туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича мутахассиси Нилуфар Алибаева, Ўзбек миллий академик драма театри актрисаси Нодира Маҳмудова иштирок этди.

– Тадбирни ўтказишдан мақсад, униб ўсиб келаётган ёш авлод қалбида китобга бўлган ҳурмат ва эҳтиром ҳиссини янада юксалтиришдир, – дейди тадбир ташкилотчиси маънавий ва маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Зиёда Тошева.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган маънавий-маърифий тадбир йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

М. ТОЛИПОВА,

Sog‘lom avlod” мухбири

Яна ўқинг:  Семинар ОИВ ва ОИТСга бағишланди

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: