“Осиёда ўқитувчиларни касбий тайёрлашда гeндeр масалаларнинг баҳоланиши” мавзусида ўқув-сeминари ўтказилди
Ўқув-семинар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Бош илмий-методик марказда ўтказилди.
ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирлик ҳузуридаги Бош илмий-методик Марказ томонидан ташкил этилган ўқув-семинарида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги вакиллари, ЮНEСКО ваколатхонаси ходимлари, олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари ҳамда амалиётчи-мутахассислар иштирок этишди.
Ўқув семинари иштирокчилари ўртасида қуйидаги йўналишларда анкета-сўровномалари ўтказилди:
— ўқитувчиларни касбий тайёрлаш бўйича дарсликлар муаллифлари учун;
— ўқитувчилар тайёрлаш учун таълим дастурлари ва ўқув материалларини ишлаб чиқарувчи ташкилотлар раҳбарлари учун;
— мактаб дарсликларини гендер баҳолаш учун;
— ўқитувчиларни касбий таёрлаш бўйича ташкилотларучун ва бошқалар.
Маърузалар, савол-жавоблардан ташқари анкета-сўровномалар шаклида ўтказилган ўқув-семинари иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдирди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати