Миллий спорт оммалашмоқда
Мамлакатимизда ёш авлодни спортга кенг жалб этишга қаратилаётган алоҳида эътибор самарасида ўзбек жанг санъати ёшлар ўртасида тобора оммалашмоқда.
Жиззах туман транспорт ва саноат касб-ҳунар коллежи базасида ушбу миллий спорт тури бўйича ташкил этилган тўгаракда 115 нафар ўғил-қиз маҳорат оширмоқда. Ҳосилбек Жабборов, Маҳлиё Мелибоева, Дилшода Холмуродова, Муниса Давлатбоева, Сабрина Абдужалилова, Жавоҳир Холмуродов сингари ёш спортчилар мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсдаги мусобақаларда совринли ўринларни эгаллаётир.
– Ўзбек жанг санъати замирида халқимизга хос мардлик, ватанпарварлик мужассам, – дейди мураббия Барно Қўшбоқова. – Ушбу спорт тури ёшларни жисмонан чиниқтириш билан бирга, уларда камтарлик, ҳалоллик, сабр-тоқат каби фазилатларни шакллантиради.
Шерзод Назаров,
ЎзА мухбири