Яхши яшаш янада яхши

имтиёзли кредитга арзон уй-жойлар қандай олинади?

Ҳар бир инсон ижтимоий аҳволидан келиб чиққан ҳолда ўз орзуларини амалга оширишга интилади. Кимдир автомобиль олишни орзу қилса, яна кимдир ўзининг шахсий уйи бўлишини истайди.

Ҳозирда юртимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, жумладан, уларни арзон уй-жой билан таъминлаш борасида кўплаб хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, кам таъминланган фуқаролар, уй-жойи носоз ҳолатда бўлган оилаларга арзон уй-жой кредити олиш учун қатор имкониятлар яратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 22 ноябрдаги “2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ пойтахтимиз ҳамда вилоят марказларида ижтимоий йўналишда уй-жойга зарурати бор оилалар учун турар-жой бинолари қурилиши бошлаб юборилди.

Хўш, арзон кўп квартирали уйлар кимларга берилади?

Уй-жойини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахсларни бириктириш ҳудудий комиссияси томонидан қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлган оилаларга берилади.

– Ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижарада, бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаётган бўлса,

– бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаётган бўлса,

– кўп болали оилаларга,

– она(ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болалари бўлса,

– ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва қонунчиликка кўра алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги,

– оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони бўлса.

Кўп хонадонли уйлардан уй сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссиясига ариза, унинг молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳамда ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўпламини топшириши даркор.

– Аҳолига уй жой сотиб олиш учун бериладиган ипотека кредитининг икки хил тури мавжуд бўлиб, биринчиси ёш оилаларга, иккинчиси оддий оилаларга бериладиган кредитлар, – дейди “Ипотека банк”нинг истеъмол кредитлари бўлими бошлиғи Афзалжон Шарифжонов. – Ёш оила туркумига кириш учун Президент фармонига асосан эр ва хотин ҳам 31 ёшга тўлмаган бўлиши керак. Ҳозирда оддий оилалар учун ҳам фоиз ставкасини камайтириш чора-тадбирлари ишлаб чиқиш кўзда тутилган.

 

Ч. ХУШВАҚТОВА

Яна ўқинг:  Тиббий жиҳозлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантиришга хизмат қилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: