Халқ саломатлигини сақлаш – устувор масала

Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммолар ечимини топиш асосий вазифаларимиздан биридир. Айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасини янада ривожлантириш, кўрсатилаётган тиббий хизматларни сифатини халқаро стандартлар даражасига кўтаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бундан ташқари даволашнинг замонавий технологиялар ва усулларини кенг жорий этиш, дунёнинг етакчи тиббиёт марказлари ва ўқув муассасалари, таниқли олимлари ва мутахассислар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим масалалардан бирига айланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда асосий эътибор соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур таҳлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиш лозим бўлган ишлар, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлик каби мавзуларга қаратилганди. Шу йўналишдаги ишларни амалга ошириш мақсадида пресс-клуб ташкил этилди.

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан матбуот хизмати ва ОАВ вакиллари учун “Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзусида пресс-клуб ташкил этилди. Ушбу очиқ мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ва идора раҳбарлари, олий тиббиёт ўқув юртлари ректорлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари директорлари иштирок этишди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икрамов сўзга чиқди. У бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизимининг фаолияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги ҚВПларда малакали мутахассисларнинг етишмаётгани тўғрисидаги саволга қуйдагича жавоб берди.

 

– Малакали мутахассисларни чекка қишлоқлардаги ҚВПларга ишга жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Маълумки, чекка ҳудудлардаги шифохоналарда олий тоифали стоматолог, акушер-гинеколог ва яна бир қатор мутахассислар етишмайди. Бунинг чорасини топиш мақсадида бир қанча режалар ишлаб чиқдик. Уларга шифокор-мутахассисларнинг чекка ҳудудларда ҳам яшаб, меҳнат қилиши учун етарлича имкониятлар яратилиши кўзда тутилмоқди. Бундан ташқари тиббиёт ходимларининг ойлигини бошқа касб эгаларига қараганда юқори қилиб белгилаш режалаштирилмоқда.

 Тараққиёт илдизига болта урадиган асосий хатар – порахўрликдир. Сўнгги пайтларда мамлакатимизда тиббиёт соҳасида юзага келаётган порахўрликлар, буларнинг бош илдизи туғруқхоналарга бориб тақалиши ачинарли ҳолатлардан бири саналади. Ушбу мавзу доирасида ҳам вазир алоҳида тўхталиб ўтди:

Яна ўқинг:  Суд-ҳуқуқ соҳасини ёритишда билимингиз етарлими?

 

– Ҳозирда бу масала долзарб муаммолардан бирига айланди. Бунинг олдини олиш мақсадида, барча тиббиёт муассасаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Туғруқ комплекслари аҳволини яхшилаш билан бир қаторда, у ерда фаолият юритаётган шифокорлар назорат остига олинади. Ахир, янги дунёга келаётган бола туғилиши билан унга ота-она ортиқча харажат қилиниши керак дегани эмаску.

 Мамлакатимиз раҳбарияти фармацевтика саноатини ривожлантириш, аҳоли ва даволаш муассасаларини сифатли, самараси юқори ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратмоқда. Ушбу мавзу юзасидан тадбирда берилган саволга атрофлича жавоб олинди.

 

– Дори-дармон масаласида ҳозирда бир қанча чора – тадбирлар ишлаб чиқилди. Унда ўзимизнинг мамлакатда ишлаб чиқариладиган арзон ва сифатли дориларни кўпайтириш масаласига катта этибор қаратамиз. Бундан ташқари Президентимизнинг “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ бу маҳсулотларни нархи анча арзонлаштирилди. Агарда тасдиқланган дорилар рўйхати бирорта дорихонада бўлмаса ва у ўзгача нархда сотилаётганини гувоҳи бўлишса бемалол Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефонларига қўнғироқ қилишларини илтимос қилардик, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқармаси бошлиғи Хабибулла Жалилов.

 Соғлом она ва бола – миллат саломатлиги муҳим масаларидан бири бўлиб, у давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Мазкур анжуман юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириб, чинакам ҳуқуқий демократик тамойилларга асосланиб иш кўришга замин яратади.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: