Педагогика: ижодкорлик билан уйғун

Педагоглар зиммасидаги масъулиятларни бажарган кишинигина ҳақиқий педагог деб аташ мумкин. Бунинг учун эса изланиш, интилиш, кўпроқ ўз устида ишлаш лозим бўлади. Бу борада айниқса, педагоглар ўртасида билим ва тажриба алмашиш энг қулай усулдир.

Қувонарлиси, шундай мақсад кўзда тутилган тадбирлар вилоятларда кўп бора ўтказилиб турилади. Жумладан, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида ҳам кўпгина ижодий ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда туманда бошланғич синф ўқитувчилари ўртасида «Кўргазмали қуроллар» мавзусида танлов бўлиб ўтди. Тадбирда қатнашган мактаб ўқитувчилари билан ўзаро фикр алмашиш имкониятига эга бўлди. Бошланғич синф ўқитувчилари яратган ҳаракатли кўргазмалар, мато парчаларидан ясалган кўргазмали қуроллар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Танловда қатнашган мактаблар орасида 51-мактаб олий ўринни эгаллаб вилоят босқичига йўлланма олди.

ДИЛСАБО

Яна ўқинг:  Китоб ўқиётган бола қуёшдан қувват олаётган ниҳолдир

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: