Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

“Саломатлик” поезди – эзгулик элчиси

23.04.2013
45 марта ўқилди
“Саломатлик” поезди – эзгулик элчиси

Мамлакатимизда аҳоли саломатлиги, айниқса, соғлом авлодни тарбиялаш ва вояга етказиш борасида амалга оширилган кенг кўламли ишлар таҳсинга лойиқ. Юртимизнинг олис чекка қишлоқ, туманларида ҳам қишлоқ врачлик пунктлари, тиббиёт муассасалари барпо этилиб, мавжудлари қайта таъмирланиб, замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланаётгани, мутахассис шифокорларнинг малакасини оширишда замон талаблари даражасида ёндашилаётгани, барча-барчаси эл саломатлигига камарбаста, ғамхўр ҳукуматимизнинг юксак эътибори, олиб борилаётган кўлами кенг ислоҳотларнинг самарасидир.

йтиш жоизки, бу борада юртимизда фаолият юритаётган нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳам ўз ўрни, улкан ҳиссаси бор.

“Соғлом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси бир неча йиллардан буён аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига мурувват ёрдамларини етказиш билан бир қаторда, тиббий патронаж хизматларини ҳам кўрсатиб келмоқда.

“Ўзбекистон темир йўллари” ДАК билан ҳамкорликда юртимизнинг экологик жиҳатдан ноқулай, чекка ҳудудларига йўналтирилган “Саломатлик” поезди билан боғлиқ тадбирларнинг мунтазам ташкил этилаётгани, аҳолининг инсонпарварлик ёрдамлари, бепул тиббий хизмат билан қамраб олинаётгани хайрли ишлар самарасининг нечоғли юксак эканидан далолатдир.

Жамғарма ташаббуси билан 2000 йилдан буён Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Хоразм, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларининг чекка ва экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудларига 19 маротаба “Саломатлик” поездининг сафари уюштирилди. Мазкур тадбирлар доирасида аҳоли “Ўзбекистон темир йўллари” давлат акционерлик компаниясининг “Саломатлик поезди” ҳамда “Соғ­лом авлод учун” халқаро хайрия жамғармаси тиббий-ижтимоий патронаж биргадаси шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий-кўрикдан ўтказилди.

Бугунга қадар поезд фаолияти давомида 62 248 нафар аҳоли тиббий кўрик билан қамраб олинган. Маълумки, чекка, экологик шароити ноқулай ҳудудларда яшовчи аҳолига малакали мутахассислар томонидан тиббий кўрикларни олиб боришда замонавий асбоб-ускуналардан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади. Шу боис ўтказилган тиббий кўрик жараёнида аниқ лаборатория таҳлилларига ва замонавий текшириш усулларига таянган ҳолда беморларга ташҳис қўйилади.

“Саломатлик” поезди мутахассислари тиббий-кўрик билан бир даврда аҳоли орасида тиббий маданиятни ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш борасида ҳам кенг тушунтириш ишларини олиб боради. Соғломлаштирилиши зарур бўлган фуқароларга даволаниш муассасаларига йўлланмалар берилади.

Теглар:#2013/16

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Болалар учун ингаляция: ота-оналар  билиши шарт бўлган қоидаларТиббий сабоқлар

Болалар учун ингаляция: ота-оналар билиши шарт бўлган қоидалар

Совуқ ҳарорат аксарият ҳолларда саломатликка салбий таъсир қилиши аниқ. Оқибатда турли вирус ва бактериялар таъсирида грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекциялар кўпаяди. Айниқса

04.02.2025419
Бошни ювиб,  кўчага чиқиш соғлик учун хавфлиТиббий сабоқлар

Бошни ювиб, кўчага чиқиш соғлик учун хавфли

Баъзи инсонлар қандай шароит бўлмасин, тонгда илиқ ванна қабул қилишни хуш кўради. Айримлар эса эрталаб бошини ювиб, ишга ёки ўқишга боришга одатланган. Хўш, бу қанчалик тўғри? Бош

03.01.2025380
Кўкйўтал қандай хасталик?Тиббий сабоқлар

Кўкйўтал қандай хасталик?

Кўкйўтал нафас йўлининг жуда хавфли бактериал инфекцияси ҳисобланиб, унга йўлиққан киши йўталиши ёки акса уриши оқибатида ҳавога микроб тарқалади ва шу яқин атрофда нафас олган кши

31.10.2024366
Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?Тиббий сабоқлар

Компьютер ва телефон саломатликка қандай таъсир этади?

Бугун ҳаётимизнинг барча жабҳаларига инсон тафаккурининг маҳсули бўлган замонавий технологияларнинг шиддат билан кириб келиши, янгидан-янги имконият ва қулайликларни яратмоқда, жам

29.04.2024335