Каспий денгизи тақсимланадими?
Каспий денгизининг Россия, Озарбойжон ва Қозоғистон денгизнинг шимолий қисми тубини бўлиб олиш мақсадида томонлар икки қирғоқдан тенг масофани белгилаб олишган. Бунинг натижасида Эронга 13%, қолган Каспийбўйи давлатлари эса камроқ ҳудудга эга бўлишади. Мисол учун, Қозоғистон 29% ҳудудга эгалик қилиши мумкин.
Экспертларнинг фикрича, Каспий ҳуқуқий мақомга эга бўлиши хусусидаги масаланинг чўзилиши салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Хусусан, денгиз ҳудудидаги барча давлатлар ўзларининг ҳарбий-денгиз кучларини мустаҳкамлаши ҳудуднинг ҳарбийлаштирилган майдонга айланишига сабаб бўлади.