Китоб – саодатга элтувчи йўл

Пойтахтимиздаги 112-умумтаълим мактабида “Китоб марафони” ташкил этилди.

Марафонда барча мактаб ўқувчилари фаол иштирок этиб, уларга юртимизнинг етакчи нашриётлари томонидан чоп этилган бир қанча қизиқарли китоблар тақдим этилди.

Фарзандларимизни ўзбек ва жаҳон адабиётининг энг сара асарлари билан яқиндан таништириш, бу орқали жамиятимизда мутолаа маданиятини юксалтириш муҳим аҳамият касб этади. Ушбу марафонда иштирок этган ота-оналар фарзандларининг китобга бўлган қизиқишларини кўриб, беҳад мамнун бўлди. Марафон доирасида иқтидорли ўқувчилар, ёш китобхонлар ўртасида мусобақа ўтказилди.

 

Гулшанда МАҲМУДОВА,

пойтахтимиздаги 112-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Юрагинг уриб турсин, болажон!

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: