Жайронларни кўпайтириш борасида қандай ишлар амалга ошириляпти?

Жайрон табиатнинг бетакрор гўзаликка эга, бутун борлиғидан нафосат уфуриб турган кийикдир. Бежиз қадимда қизларга айнан ана шу оҳунинг номи берилмаган. Афсуски инсониятнинг табиатга нисбатан ёвузларча муносабати бир пайтлар даштда тўда-тўда бўлиб, яйраб юрган жайронларнинг қирилиб кетишига сабаб бўлди. Бугунги кунда Бухоро вилоятида мустақиллигимиз йилларида камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ҳайвон турларини сақлаб қолиш мақсадида “Қизилқум” қўриқхонаси, “Жайрон” экологик маркази, Йўрға тувалоқ қушларини кўпайтириш учун мўлжалланган чет эл “Emirates Bird Breeding Center for Conservation” маркази, Қорақўл давлат ов ўрмон хўжалиги, Денгизкўл давлат буюртмахонаси Қорақир давлат буюртмахоналари ташкил қилинган. Ана шундан “Жайрон” экомаркази 1977 йилда ташкил топган бўлиб, камёб ва йўқолиш арафасида турган ҳайвонларни кўпайтириш мақсадида 45 бош жайрон, қулон, Пржевальский оти олиб келинган эди.

– Ҳозирги пайтда Экомарказда сақланаётган камёб ҳайвонлар сони, хусусан жайрон 500, Пржевальский оти 26, бухоро тоғ қўйи 25, морхур 1, бухоро буғуси 1 бош бўлиб, унга Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил №212 сонли қарори ва Бухоро вилояти ҳокимининг 2009 йил №80 қарорига асосан 9369 гектар ер майдони ажратилган, дейди “Жайрон” экомаркази раҳбари Алишер Махмудов. – Жайронлар сони белгиланган нормадан ошган такдирда режага асосан табиат қўйнига қуйиб юборилади, шу пайтгача 1500 бош жайрон, 12 бош Переживальский отлари ва 5 бош қулонлар ўзлари яшаб турган муҳитга қўйиб юборилди. “Жайрон” экомарказида ноёб ҳайвон турларини тутқинликда кўпайтириш бўйича эришилган ютуқлар биологик хилма-хилликни сақлаш нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга.

Жайронларни кўпайтириш борасидаги хайрли ишлар Қоракўл тумани “Вахим” МФЙ Вахим қишлоғида жойлашган Қоракўл давлат ўрмон ов хўжалигида ҳам амалга оширилмоқда. Ўрмон хўжалигининг жами майдони 8275 гектарни ташкил этиб, шундан 1636 гектар яйлов, 850 гектар ўрмонзорлар, 2,6 гектар йўллар, 2146 гектар сувлик ва 3640,4 гектар майдон қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлардан иборат. Қоракўл туман ҳокимининг 26.05.2012 йилдаги № 422 қарори билан 50 гектар қўшимча саксавул экиш учун ажратилган эди. Ов хўжалигини ташкиллаштиришдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикасининг “Қизил китоби”га киритилган ноёб жайронларни кўпайтириш табиатга қўйиб юборишдан, янги ўрмонзорлар барпо этишдан иборат. Ҳозирда ушбу ўрмон ов хўжалигида жайронларни сақлаш ва уни кўпайтириш, яшаш муҳити ва озиқланиши учун зарур шарт – шароитлар яратилиб, 2004 йилда улар 11 бошни ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунга келиб 38 бошга етган. Бундай ҳайрли ишларни амалга оширишда “Жайрон” экомаркази ҳамда ўрмон хўжалиги ходимлари тинмай меҳнат қилишмоқда. Зеро, келажак авлод жайронларни фақатгина ҳайвонот боғида эмас, балки табиий яшаш ҳудудида ҳам кўриб, уларнинг гўзаллигидан баҳра олишса олдинга қўйилган мақсадга эришган бўламиз.

Яна ўқинг:  Қонунийлик, инсонпарварлик принципи устувор

 

Дилноза Сафарова,

Бухоро вилояти Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг тарғибот инспектори

ekolog.uz

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: