ОАВ вакиллари учун “Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзусида очиқ мулоқот бўлиб ўтди

Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий асотсацияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан матбуот хизмати ва ОАВ вакиллари учун “Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар” мавзусида пресс-клуб бўлиб ўтди.

Ушбу очиқ мулоқотда Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ва идора раҳбарлари, олий тиббиёт ўқув юртлари ректорлари, ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари директорлари иштрок этишди. Маълумки, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 феврал куни соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммолар ва соҳанинг ривожланиш истиқболларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди. Унда асосий эътибор соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларни чуқур тахлил қилиб, уларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилиш лозим бўлган ишлар, раҳбарлар масъулияти ва шахсий жавобгарлик каби мавзуларга қаратилганди. Шу йўналишдаги ишларни амалга ошириш мақсадида уш бу пресс-клуб ташкил этилди.

Конференцияда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирининг ўринбосари, соғлиқни сақлаш вазири Атхам Икрамов сўзга чиқди. У бирламчи тиббиёт муассалари, айниқса қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббиё ёрдам тизимининг фаолияти хусусида алоҳида тўхталиб ўтилди. Бундан ташқари мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги ҚВПларда малакали мутахассисларнинг етишмаётгани тўғрисидаги саволга қуйдагича жавоб берди.

– ­Малакали мутахассисларни чекка қишлоқлардаги ҚВПларга ишга жалб қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқчимиз. Барчага малумки чекка ҳудудлардаги шифохоналарда олий тоифали стоматолог, акушер-гениколог ва яна бир қатор мутахассислар етишмайди. Бунинг чорасини топиш топиш мақсадида бир қанча режалар ишлаб чиқдик. Уларга ўша ҳудудларда яшаб, меҳнат қилиши учун етарлича имкониятлар яратилиши кўзда тутилмоқди. Бундан ташқари тиббиёт ходимларининг ойлигини бошқа касб эгаларига қараганда юқори қилиб белгилаш  режалаштирилмоқда.

– Дори – дармон масаласида ҳозирда бир қанча чора тадбир ишлаб чиқилди. Унда ўзимизнинг мамлакатда ишлаб чиқариладиган арзон ва сифатли дориларни кўпайтириш масаласига катта этибор қаратамиз. Бундан ташқари Давлат раҳбарининг 2016 йил 31 октябрда қабул қилинган “Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорга мувофиқ бу махсулотларни нархи анча арзонлаштирилди.

Агарда тасдиқланган дорилар рўйҳати бирорта дорихонада бўлмаса ва у ўзгача нархда сотилаётганини гувохи бўлишса бемалол Соғлиқни сақлаш вазирлиги ишонч телефонларига қўнғироқ қилишларини илтимос қилардик-дейди, Жалилов Хабибулла Соғлиқни сақлаш вазирилиги Бош бошқармаси бошлиғи.

Яна ўқинг:  Энг яхши фан ўқитувчиси

Соғлом она ва бола, миллат саломатлиги муҳим масаларидан бири бўлиб, у давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Мазкур пресс-кулб юртимизда тиббиёт соҳасини янада ривожлантириб, чинакам хуқуқий демократик тамойилларга асосланиб иш кўришига замин яратди.

 

Чарос ХУШВАҚТОВА,

“Sog‘lom avlod” газетаси мухбири

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: