Таэквондочиларимиздан 28 та медал

Ўзбекистон анъанавий таэквондо терма жамоаси Остона шаҳрида ўтказилган “Қозоғистон Опен” мусобақасида муваффақиятли иштирок этиб, юртимизга қайтиб келди.

Ўнга яқин давлат спортчилари қатнашган мусобақа 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмир таэквондочилар ўртасида ташкил этилди. Унда Дмитрий Пак мураббийлигидаги мамлакатимиз ўсмирлар терма жамоаси ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Якунда терма жамоамиз аъзолари жами 28 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди. Медалларнинг 14 таси олтин, 7 таси кумуш ва яна шунчаси бронза эканлиги кишини қувонтиради. Терма жамоамиз таэквондочилари медаллар жамғариш бўйича Россия, Беларусь, Қозоғистон спортчиларини ортда қолдиришга муваффақ бўлишди. Спортчиларимиздан Заргуна Аҳрорқулова ва Владимир Ли 2 тадан олтин медални қўлга киритгани диққат сазовор.

 

Т. ОРТИҚОВА

Яна ўқинг:  “Мард ўғлонлар” Давлат мукофоти ҳамда “Келажак бунёдкори” медали таъсис этилади

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: