Хоразмда маиший чиқиндиларни қайта ишловчи завод қурилади
Хоразм вилоятида маиший чиқиндиларни қайта ишловчи завод Урганч туманида 15 гектар майдонда жойлашади.
Ўзбекистон миллий банки завод қурилишига 7 млрд. сўм ва 970 минг АҚШ доллари ажратади. Заводдаги ишлаб чиқариш мажмуаси Хитойнинг Бестон Гроуп Мачинерй CоЛТД компанияси томонидан жиҳозланади. Йил охиригача корхона фойдаланишга топширилиши кутилмоқда. Унда ҳар йили 900 минг тонна қаттиқ маиший чиқинди қайта ишланади. Умумий ҳисобда завод 6 турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқаради. Резина, автошиналар, селлофан ва пластмассадан қозонхоналар учун ёнилғи, ёғоч бўлакларидан хоналарни иситиш учун брикетлар ишлаб чиқарилади.
Манба: uznature.uz