Овқатланишдан сўнг буларни қилманг!

Биз учун овқат тановул қилиб бўлгач фильм томоша қилиш ёки “қорин тўйди ғам кетди” қабилида чўзилиб ётиб олиш одат тусига кирган. Аммо, биз буларнинг инсон организми учун кони зарар эканлигини билмаймиз. Овқат истеъмол қилгач бажариш мумкин бўлмаган 5 ҳолат билан сизни таништирамиз.

 

Чекиш

Чекиш инсон саломатлиги учун зарарли эканлиги барчага маълум. Овқатдан сўнг амалга оширилган ушбу ҳолат эса фақатгина “дард устига чипқон” бўлиши мумкин. Сигарет таркибидаги никотин моддаси кислород миқдорини камайтиради, кислород овқат ҳазм бўлиши учун муҳим саналади. Тадқиқотларга кўра овқатдан сўнг чекилган 1 дона сигарет, овқатдан бироз кеийн 10 дона чекилган сигарет миқдорига тенг. Бундан ташқари у ўпка ва ичакларда юзага келиши мумкин бўлган саратон хавфини оширади.

 

 

Уйқу

Овқатлангандан сўнг тез фурсатда ухлаш ошқозон ва уйқунинг бузилиши билан боғлиқ муаммоларнинг юзага келишига сабаб бўлади. Сабаби меъда фаолияти тунда шиддат билан ишлайди.

Янин университети тибиёт мактаби томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра овқат истеъмол қилгандан сўнг бир қанча муддат ўтиб ухлайдиган инсонларда инсульт хавфи кам кузатилган.

Шундай экан, овқатланишдан 2-3 соат ўтгач уйқуга ётиш мумкин.

 

Мевалар тановул қилиш

Меваларни истеъмол қилиш учун энг яхши вақт – овқатланишдан олдин, оч қоринга ейишдир.

Мевалар таркибидаги шакар организмга сингиб кетиши учун жуда кўп вақт талаб этилади. Овқатдан сўнг ейилган мева эса жиғилдон қайнашига сабаб бўлиши мумкин.

 

Душ қабул қилиш

Овқатланиб бўлгач тезлик билан қабул қилинган душ қўл ва оёқлардаги қоннинг тезлик билан айланишига сабаб бўлади, натижада эса меъдага оқиб келадиган қон миқдори камайиб кетади. Бу эса овқат ҳазм бўлишини қийинлаштиради ва меъда билан боғиқ хасталикларга сабаб бўлади.

 

Чой ичиш

Овқатланиб бўлгач зудлик билан ичилган чой темирнинг организмга сингиб кетишига ҳалал беради. Чой таркибида дубиль кислотаси озиқ моддаси таркибидаги темир ва оқсил моддаси билан ўзаро алоқада бўлади.

Темирнинг етишмаслиги эса камқонликка олиб келади. Шу билан бир қаторда, у тери қатламининг оқариб кетиши, иштаҳанинг пасайиши, кўкракда оғриқ, қўл ва оёқларнинг музлаши, бош айланиши, доимий чарчоққа сабаб бўлади.

Яна ўқинг:  Қувватбахш озиқ-овқат маҳсулотлари

 

Хуршида Ҳусенова

тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: