Бананнинг биз билмайдиган 10 хусусияти

Банан хусусида гап кетганда ҳам фойдали ҳам мазали деган таъриф ишлатилади. Унинг таркибида учрайдиган витамин ва бошқа фойдали моддалар бизнинг организмимиз учун муҳим аҳамиятга эга. Мазкур тропик меванинг фойдали хусусиятлари ҳақида танишинг.

 

Ўсма касалликларининг олдини олади

Банан таркибидаги оқсил ўсма касалликларини олдини олишда муҳим саналади. Мазкур тропик мева таркибида ушбу модда сезиларли даражада юқори саналади. Шу сабабли териси қорайиб қолган бананни ейиш тавсия этилади.

 

Томирлар тортишишида самарали восита

Оёқ мускуллари томирлари тортишишининг сабаблари минераллар етишмаслиги саналади. Калий ва магнийга бой банан оёқ томирининг тортилишига қарши восита. Шу сабабли кўпчилик спортчилар ўз овқат рационига махсус мевани киритишади.

 

Буйрак касалликлари хавфини камайтиради

Таркибида етарли миқдорда калий моддаси мавжуд бўлган маҳсулот буйракда пайдо бўлаётган тошларни чиқариб ташлаш хусусиятига эга. Тадқиқотлар натижасига кўра бананни мунтазам равишда истеъмол қилиш юзага келадиган хатарли буйрак касалликларини юзага келиш хавфини 40 фоизга камайтиради.

 

Юракни бақувватлаштиради

Овқат рационида етарли миқдорда калий моддаси бор маҳсулотлар қон босимининг кўтарилиши ва юрак қон-томир тизими хасталикларини юзага келишига йўл қўймайди. Кундалик 1,3 грамм миқдорда калий моддаси мавжуд маҳсулотни тановул қилиш юрак касалликларинин юзага келиш хавфини 26 фоизга камайтиради. Бу учун кун давомида 2 тадан 3 донагача банан истеъмол қилиш кифоя (бунда инсон вазни ҳисобга олинади).

 

Қон-томир фаолиятини яхшилайди

Қон томирларда холестериннинг йиғилиб қолиши атеросклерознинг юзага келишига сабаб бўлади. Банан таркибидаги фитостеринлар эса холестериннинг йиғилиб қолишига тўсқинлик қилади ва қон-томир касалликларини соғлигини мустаҳкамлайди.

 

Меъда фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади

Меъда яраси билан азият чекаётганлар учун банан жуда фойдали тропик мева саналади. Боиси ушбу мева таркибидаги махсус фермент – меъда деворларининг ҳимоялайдиган шира ишлаб чиқаришда асосий рол ўйнайди.

 

Энергия манбаи

Банан таркибидаги витамин ва минераллар энергия манбаи саналади. У организмнинг энергетик манбааларга бўлган талабини қондиради.

 

Яхши кайфият сабабчиси

Банан таркибида асаб тизимига ижобий таъсир этувчи бахт гармон (дофамин)и ва В гуруҳига мансуб витаминларнинг мавжуд.

 

Диабетда ёрдамчи

Унинг таркибида крахмалнинг ўзига хос тури мавжуд бўлиб у 2 гуруҳ диабет касаллиги билан азият чекаётган инсонларга яхши самара беради. Мазкур модда айниқса яшил тусдаги банан таркибида кўп учрайди. Таққослаш учун ўртача катталикдаги яшил бананда крахмал 12,5 грамни ташктил этса, етиилиб пишган бананда эса 5 граммни ташкил этади.

Яна ўқинг:  Кўкламдаги дармонсизликда даво муолажалари

 

Қоматни сақлашда фойдали

Резистент крахмали ёғ қатламларининг шаклланишига тўсқинлик қилади ҳамда энергия сарфини оширади. Бу эса ортиқча вазннинг йиғилишига қарши курашади.

 

Хуршида Ҳусенова

тайёрлади.

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: