ОЙЛИК ЯКУНЛАНДИ
Тошкент Алоқа касб-ҳунар коллежининг “Умум таълим” кафедрасида февраль ойи ҳафталиги ўтказилди. Кафедрага қарашли бўлган физика, биология, кимё, география фанлар ўқитувчилари ойликда фаол қатнашдилар.
Ўқитувчилардан фаолият усулларини такомиллиаштириш, мантиқий фикрлашни ривожлантириш учун физика, кимё фанларидан “Факультатив” интеллектуал ўйинлар ташкил этилди. Биология ва география ўқитувчилари ҳафта ойлигида интерактив усулда очиқ дарс ўтдилар.
Дарсда педагогик технологиянинг бешта – хотирани синаш, зиг-заг, ўйлаб топ, бинго, жавобини топ катакчаларни тўлдир каби ўйинлардан фойдаландилар. Бу тажриба ўқувчиларни фандаги янгиликлардан хабардор қилиш, дарсда уларни фаоллигини ошириш, қизиқтириш учун ҳозирги замоннинг энг қулай усуллардан ҳисобланади.
Гулноз АМИНОВА,
Тошкент алоқа касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси