Тиббиёт муассасалари деярли 84 миллион долларлик асбоб-ускуналар билан жиҳозланади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт муассасаларини замонавий юқори технологияли асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда давом этмоқда.
Режалаштирилган муассасалар рўйхатига шаҳар, туман тиббиёт бирлашмалари ва оилавий поликлиникалар, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, давлат санитария-эпидемиология назорати марказлари, тиббиёт олий ўқув юртлари қошида жойлашган клиникалар ва республика клиникалари киритилди.