Ўртоқлик ўйинида дуранг қайд этилди
БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2: 2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Дубайдаги “The Sevens” стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлими якунида Элдор Шомуродов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 69-дақиқасида Теймураз Шониа мувозанатни тиклади. 77-дақиқага келиб Саба Лобжанидзе Грузияни олдинга олиб чиқди. 1 дақиқадан кейин Элдор Шомуродов дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва 2: 2 ҳисоби сақланиб қолди.
Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасидаги дастлабки ўйинда ёшартирилган таркиб билан ҳаракат қилган Самвел Бабаян шогирдлари Дания U-23 термасига мағлуб бўлган эди.
Т. ОРТИҚОВА