Денисдан ажойиб натижа

Мельбурнда давом этаётган “Катта дубулға” туркумига кирувчи “Australian open – 2017” мусобақаси айни пайтда ўзининг энг қизғин палласига кирди.

Мазкур турнирнинг дастлабки даврасидамаҳоратли теннисчимиз Денис Истомин хорватиялик Иван Додигга ҳеч қандай имконият қолдирмади. У навбатдаги босқичда дунёнинг иккинчи рақамли теннисчиси сербиялик Новак Жоковичга қарши кортга чиқиб, кучли рақибини “шов-шув”ли тарзда мағлуб этди. Учинчи даврада ракетка устамиз испаниялик азалий рақиби, дунё теннис таснифида 31 ўринда бораётган Коррено Агусто Бустага қарши баҳс олиб бориб, уни ҳам таслим этишнинг уддасидан чиқди.

Чемпионатнинг нимчорак финалида ҳамюртимизга эски жароҳати панд бериб қўйди ва у болгариялик рақиби Григор Димитровдан мағлуб бўлиб, мусобақани тарк этди. Ушбу нуфузли туринирдаги муваффақиятли иштирокидан сўнг Денис Истомин қимматли очколарга эга бўлди.

Яна ўқинг:  Соғлиқни сақлаш вазири А. Шодмонов: “Тиббиёт ходимини мажбурий меҳнатга жалб этиш энди тарихда қолади”

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: