6 та жаҳон рекорди янгиланди
Пойтахтимизда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Ҳозирда терма жамоамиз вакилларидан Оғабек Нафасов (-55 кг) даст кўтариш машқида кумуш, Муаттар Набиева (-55 кг) даст кўтаришда кумуш ва икки курашда бронза, Адҳамжон Эргашев (-67 кг) силтаб кўтариш ва икки курашда бронза медалларини қўлга киритган.
Мусобақанинг биринчи кунидаёқ 3 та жаҳон рекорди қайд этилган эди. Ҳозирги вақтга келиб, жами 6 та жаҳон рекорди янгиланганини эътироф этиш жоиз.
Бугун – 21 апрель куни эркаклар ўртасида -81 кг вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинади.
Мазкур вазн тоифасидаги баҳслар 19:00 га белгиланган.
Амал СОЛИЕВА,
Марям АҲМЕДОВА