Имкон бўлса, кўмак беринг

Орзулар! Турли-туман, ранг-баранг орзулар… Ҳадсиз, адоқсиз орзулар. Албатта, ҳаётда ҳамманинг ўз орзулари бор. Кимдир Эйфель минорасини, кимдир Тожмаҳални кўришни орзу қилса, бошқа биров Маккатиллони тавоб қилишни дилига тугади. Яна кимдир фарзандининг илм олиши, ўқиб эл корига ярашини хоҳласа, кимдир машина сотиб олиб беришни ўз олдига мақсад қилиб қўяди. Биров йиғиб-териб элга тўй беришни, аллаким денгиз соҳилида офтобда тобланиб ором олишни орзу қилади… ОРЗУнинг борлиги яхши, ижобати ундан ҳам тотлидир.

Келинг, бир-биримизнинг орзуларимизга қанот бўлайлик!

Зуҳра энди 7 ёшга қадам қўймоқда. Қизалоқнинг ҳам ҳаётда ўз орзуси бор. Тенгдошлари қатори югуриб ўйнашни, бенуқсон ҳаракатланишни, ҳаётдан завқланиб яшашни орзу қилади. Бу нафақат унинг орзуси ота-онаси, яқинларининг ҳам юксак умид ва истагидир.

Зуҳра Худойберганова бел соҳаси туғма кифози билан оғриган. Яқинда қизалоқнинг орзуларига қанот бита бошлади. Туркиянинг “Лив Хоспитал” клиникаси шифокорлари жажжи беморнинг касаллик тарихи билан танишиб, жарроҳлик операцияси орқали соғломлаштириши ҳақида таклиф жўнатишди. Жорий йилнинг 20 февралида Зуҳрахон онаси Махсума Аҳмедова ҳамроҳлигида Истанбулга жўнаб кетиши зарур. Қизалоқ ҳам, ота-онаси ҳам бундан жуда мамнун. Аммо ёш ота-она фарзандининг ойдин орзуси ушалиши учун яхши инсонларнинг моддий кўмагига эҳтиёж сезаётир!

ЭЪТИБОРИНГИЗНИ ДАРИҒ ТУТМАНГ.

 

АКБ “Туронбанк” Яшнобод филиали

ҳ/р 23118000900001083505

МФО 01083

ИНН 207122866

 

Онаси Махсума Аҳмедова.

Уй: (0371) 298-71-57

Моб: (+99890) 917-47-06

Яна ўқинг:  Тиббиёт музейига саёҳат

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: