Асосий контентга ўтиш
Sog'lom Avlod

Ошқовоқнинг фойдали жиҳатлари

25.01.2017
41 марта ўқилди
Ошқовоқнинг фойдали жиҳатлари

Ошқовоқ қадим замонлардан бери тиббиётда кенг қўлланиб келади. Бу маҳсулот каротин моддаси ҳамда С витаминига бой бўлиб, соч ва терини тиниқлаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Каротин моддасидан ҳосил бўладиган А витамини тери ёғлари ишлаб чиқарилишини яхшилайди. Агар бу витамин етишмаса юзга хуснбузар тошиш эҳтимоли ортади. Бундан ташқари, ошқовоқнинг уруғи ҳам жуда фойдали: унинг таркибидаги аминокислота, темир микроэлементлари қон айланишига, томир ва мия фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади. Ошқовоқ уруғи таркибидаги оқсил қондаги шакар миқдорини нормал ҳолатга келтиради.

Бошқа сариқ рангли сабзавот ва мевалар каби ошқовоқ таркибида ҳам каротиноид ва антиоксидант моддалари жуда кўп. Бу моддалар оксидлаш жараёнига тўсқинлик қилиб, мия қаришини секинлаштиради. Шунингдек, у калорияси кам маҳсулот бўлгани учун озишга ёрдам беради.

Тиббиёт янгиликларидан хабардор бўлинг!

«Соғлом Авлод» расмий Telegram каналига аъзо бўлинг.

Каналга ўтиш (@soglomuz)

Шу мавзудаги бошқа мақолалар

Барчаси
Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?Саломатлик

Ҳомиладорликда тишларни даволатиш мумкинми?

Ҳомиладорлик – аёл организмида катта ўзгаришлар юз берадиган палла. Хусусан, бу даврда тишлар ва милк билан боғлиқ айрим муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Хўш, бундай пайтда аёллар ти

29.11.2024560
Ўқувчилар таомномаси  қандай бўлиши лозим?Саломатлик

Ўқувчилар таомномаси қандай бўлиши лозим?

Соғлом фарзанд оила қувончи, ота-онанинг бахти, ҳаёт давомчиси ҳисобланади. Шу боис ҳар бир оилада бола парваришига, унинг соғлом таомланишига алоҳида эътибор қаратилади. Ўғил-қизл

24.01.2025359
Ортиқча вазнли  инсонлар  учун соғлом  овқатланишнинг 5 та муҳим қоидасиСаломатлик

Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг 5 та муҳим қоидаси

1-қоида. Кунда 3 маҳал асосий овқатланиш шарт: – нонушта; – тушлик; – кечки овқат. Асосий таомни имкон борича, қорин очмасдан бир вақтда истеъмол қилиш керак. Шунингдек, асосий овқ

10.09.2024312
Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…Саломатлик

Эрталаб нонушта қилишга одатланинг, акс ҳолда…

Баъзилар ишга ёки ўқишга шошилиб, эрталаб тамадди қилишни унутиб қўйса, айримлар нонушта қилишни хоҳламайди. Аммо бу ҳолат мунтазам давом этса, инсон организми учун жиддий оқибатла

15.11.2024127