Спорт машғулотлари ижобий фикрловчилар учун кўпроқ фойдали

Спорт машғулотларининг организмга фойдаси кўплигига ишониш жисмоний машқлар самарасини янада оширади.

Германиянинг Фрайбург университетида тадқиқот ўтказилди. Унда 18 ёшдан 32 ёшгача бўлган 76 нафар одам қатнашди. Иштирокчилар гуруҳларга бўлинганидан сўнг уларнинг бир қисмига велосипед спортининг фойдаси ҳақидаги қисқа фильм қўйиб берилди ва  улардан тадқиқотда қатнашгунларига қадар спорт машғулотларининг фойдаси борлигига ишонган ёки ишонмаганликлари, кайфияти қандайлиги ҳақида сўрашди.

Шундан кейин барча иштирокчилар ярим соат давомида қўзғалмас велосипедда машқ қилдилар. Машғулот сўнггида қатнашчиларга яна кайфияти қандайлиги, ўзларини қандай ҳис қилаётгани тўғрисида савол берилди. Олинган жавобларга кўра тадқиқотда қатнашишидан олдин ҳам спортнинг фойдаси борлигига ишонган иштирокчиларга машғулот кўпроқ фойда берган.

 

Миржалол Мадвалиев

тайёрлади.

Яна ўқинг:  Мавсумий аллергия нима?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: