Чилонжийда

Чилонжийда дала ва боғларда ўсадиган шифобахш мева бўлиб, унинг таркибида 40-60 фоиз қанд, 3 фоиз оқсил, органик кислоталар, С витамини, ошловчи моддалар, каротин, баргида эса алкалоидлар, флавоидлар ва бошқа шифобахш моддалар бор.

У халқ табобатида тана аъзоларининг таранглигини оширувчи, пешоб ҳайдовчи, балғам кўчирувчи доривор восита сифатида қўлланилади. Чилонжийда мевасидан тайёрланган дамлама кўкрак оғриғи, йўтал, чечак, камқонлик ва ич кетиш касалликларида оғриқ қолдирувчи ва қон тўхтатувчи дори сифатида ишлатилади. Ибн Сино ҳам унинг мевасини кўкрак оғриғи, ўпка, буйрак ва қовуқ касалликларини даволаш учун қўллаган. Шунингдек, у гипертония ва атеросклероз касалликларида ҳам самарали восита ҳисобланади.

Чилонжийда мевасидан дамлама тайёрлаш учун оғзи ёпиладиган идишда қайнаб турган 1 стакан сувга 20 гр. майдаланган мевадан солиб, 1 соатга дамлаб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олинади. Дамламани кунига 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин 2 ош қошиқдан ичиш тавсия этилади.

 

Шоира АЛИМУҲАМЕДОВА,

1-Республика тиббиёт коллежи ўқитувчиси

Яна ўқинг:  Қишда кичкинтойлар қандай овқатланиши керак?

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: