Болалар нега ёлғон сўзлайди?

Инсон умрининг мазмуни фарзанддир. Болани яхши тарбиялаб, эл-у юртга фойдаси тегадиган комил инсон қилиб тарбиялаш эса ҳар бир ота-онанинг энг эзгу мақсади ҳисобланади.

Бола тарбияси мураккаб жараён бўлиб, бунда ота-оналар бир қанча тўсиқларга, тушунмовчиликларга дуч келади. Ана шундай муаммолардан бири фарзанднинг ёлғон сўзлашидир. Хўш, бола нима сабабдан ёлғон гапиради?

Фарзанд катталарнинг диққатини ўзига қаратиш учун ҳам бундай номақбул ишни қилиши мумкин. Одатда, 3 ёшгача бўлган болалар ёлғон нима эканлигини билишмайди. Уларда мантиқий фикрлаш даражаси у қадар ривожланмаган бўлади. Аммо баъзида болакайлар оқибатни чалкаштириб, бошқа нарсага чалғишади, воқеани унутиб юборишади.

 

Энг муҳим сабаблардан яна бири бола қўрққанидан ҳам ёлғон гапириши мумкин.

 

Дейлик фарзандингизни арзимас гуноҳи учун ҳам жазоласангиз, табиийки, у жазо олмаслик учун шу йўлни тутади. Шуни унутмаслик керакки, бунга ота-оналарнинг ўзи ҳам сабабчи бўлади. Бола ёлғоннинг оқибати қандай бўлишини ўйлаб ҳам ўтирмайди. Агар кичкиналар катталар томонидан қўрқитилса, жазоланса, у ўз айбини ҳеч қачон тан олмайди. Ота-онанинг “буни сен қилдингми?” каби дағдағали саволига фарзанд ҳеч қачон “мен қилдим” деб жавоб бермайди. У жим тураверади.

 

Унутманг, боланинг сукут сақлаб туриши, унинг ҳаётидаги илк ёлғондир.

 

Шундай экан фарзандингизни қўрқитмасдан, яхши гап билан воқеа мазмунини билиб олинг. Унинг онгига ёмон фикрларни сингдирманг. Ҳамманинг олдида боланинг айбини юзига айтманг. Агар қилган хатосини тан олса, уни жазоламасдан “бошқа ёлғон гапирма, мен сендан хафа бўламан” каби сўзлардан фойдаланинг. Бу унга ижобий таъсир қилади.

Айрим ота-оналар фарзанди учун кам вақт ажратади. Лекин жигарбанди ножўя иш қилиб қўйганда, шу заҳоти унга эътибор қаратади. Буни бола жуда яхши билади. Ёлғон гапирган бола шу тариқа ота-онанинг эътиборига тушади.

Фарзандингизни бу нотўғри иши учун жазолашдан олдин, энг аввало, сабабини аниқлаб олинг. Чунки, у нима сабабдан жазоланаётганини тушунсин. Бола ўзидаги хатони бировга тўнкашни бошласа, демак тарбия масаласига жиддий киришмасангиз бўлмайди. Уни ўта мақташ ҳамда жазолаш ёлғончиликнинг авж олишига замин яратади. Яхши болаларни унга намуна қилиб кўрсатишга уринсангиз, ўртоғини унга мақтайверсангиз, ўзини яхши кўрсатишга ҳаракат қилмоқчи бўлган фарзандингиз айбни бир зумда бошқаларга ағдаради. Чақимчиликка ўтади. Бундай ҳолларда уни ёлғон сўзлари учун уялтириш керак. Бола уят туйғуси қандай бўлишини тушуниб етиши лозим. Агар фарзандингиз қилган нотўғри ишини тан олса, уни ростгўйлиги учун мақтаб қўйинг.

Яна ўқинг:  МАҲАЛЛА – ҚАДРИЯТЛАР ОШИЁНИ, ҲАМЖИҲАТЛИК МАСКАНИ

 

Хуршида ҲУСЕНОВА

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: