Болалардан болаларга

Куни кеча В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа академик лицейида ушбу таълим муассасаси ўқувчилари ташаббуси билан “Болалардан болаларга” деб аталган анъанавий хайрия концерти бўлиб ўтди.

Ҳар ойнинг 15-санасида ўтказиладиган мазкур концерт дастурида республика миқёсидаги кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ёш истеъдод эгалари иштирок этдилар. Концертдан тушган маблағ Гематология қон қуйиш илмий-текшириш институтида даволанаётган болаларга керакли дори-дармонлар учун сарфланади.

Халқимизнинг юксак фазилатларидан бўлган бирдамлик, саховат ва мурувват ёрдамини кўрсатиш каби эзгу қадриятларни эъзозлаш ташаббуси билан чиққан ўқувчилар хаста тенгдошлари билан дўстлик ришталарини ўрнатиб, мурғак қалб­ларга мадад бўлаётганларидан бахтиёр.

Хайрия концертида илк бор янграган “Болалардан болаларга” қўшиғининг матни ва мусиқасини ҳам ёш санъат ғунчаларининг ўзлари яратган.

Хайрия концертида халқаро танлов ғолиблари Муҳриддин Сайфиддинов, Юля ­Габдюкова, “Янги авлод — 2012” республика танлови ғолиблари Шоҳруҳ Абдуворисов ва Шоҳруҳ Неъматжонов, Никита Стеценколарнинг чиқиши томошабинларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, “Янги авлод — 2012” республика танлови ғолиблари наманганлик Отабек Собиржонов ва Жамшид Ғаффоровлар ижросидаги “Мустаҳзод” қўшиғи йиғилганларнинг олқишига сазовор бўлди.

Марям ҚОДИРОВА

Яна ўқинг:  Mehr bilan ko‘ngil obod

Читайте также:

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: